Рет қаралды 63
🇺🇿 “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Буюк Британиянинг Глазго университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!
2024 йилнинг 7 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов ва Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли Глазго университети (University of Glasgow) Глобал ҳамкорлик бўйича директори, Профессор Мойра Боланд ва Халқаро ишлар бўйича мутахассис Адри Хортобагйи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарма ҳақида қисқача маълумот бериб, университетнинг бугунги кунга қадар 3 нафар стипендиатлар магистр даражасини эгаллаб мамлакатимизга қайтганлиги ва хорижда олган илғор билим ва кўникмаларини амалиётда қўллаб келаётганлигинитаъкидлаб, айни вақтда ушбу университетда 3 нафар Жамғарма стипендиати таҳсил олаётганини уларга яратиб берилган имкониятлар учун меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.
Мазкур учрашув давомида олдинги учрашувларда муҳокама қилинган ҳамкорлик алоқаларини истиқболига белгиловчи икки томонлама меморандум имзоланди. Келишувга мувофиқ эндиликда ушбу университетда таълим олаётган ва бу йилдан ўқишга бориш истагида бўлган Жамғарманинг ҳар бир стипендиатининг ўқиш харажатларидан 20 фоиз миқдорида чегирма ажратиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Жавохир Ахмедов томонидан университет вакилларига Буюк Британиянинг Глазго университетида 2024 йилда ўқишни режалаштираётган номзодлар учун “Глазго университетида таълим олиш имкониятлари” мавзусида вебинар ташкил этишни таклиф этди ва ушбу таклиф хорижий университет вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Батафсил ўқинг (eyuf.uz/site/v...)
EYUF axborot xizmati