Рет қаралды 50
"Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!
Жорий йилнинг 16 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори профессор А. Бекмуродов, Жамғарманинг раҳбар ходимлари Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети Президенти Сабури Харуо бошчилигидаги делегацияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари, шунингдек, ҳамкорлик меморандумини имзолаш муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.
Бугунги кунга қадар Нагоя иқтисодиёт университетида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали стипендиат А.Э.Бурханов (PhD) докторантура дастурини мувафақиятли ҳимоя қилиб келган, Япониянинг нуфузли университетида олган илғор билим ва кўникмаларини амалётда меҳнат фаолиятида кенг қўллаб келмоқда.
Бундан ташқари, Нагоя иқтисодиёт университети Президенти томонидан университетда ҳозирги кунда 25 нафар Ўзбекистонлик талабалар таълим олишини маълум қилиб Ўзбек ёшларининг билим олишга бўлган қизиқишларини ҳамда юксак маданият эгалари экканлигини эътироф этди. Ўзбекистонлик талабаларнинг Нагоя иқтисодиёт университетида ўқишларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якуни бўйича томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум имзолашди.
Батафсил ўқинг (eyuf.uz/site/v...)
EYUF axborot xizmati.