Рет қаралды 3,707
МАЛАЙ ҲОКИМЛАРНИ УЛГИРЧАСИГА СОТАЙЛИК...
Сотмоқ керак сизларни... аммо,
Қўлансани ким бор олувчи?!
Нажосату, фитна, тезакка,
Тубан, юзсиз, бадбўй газакка,
Борми чақа тақдим қилувчи?!
Мусибатлар, ғамлар, балолар,
Кана каби танга зарарли
Унсурларни олувчи бор ким?!
Ўғрилар-чи, хоин разиллар,
Ифлос, қўрқоқ сотқин олар ким?!
Сотмоқ керак сизларни! Лекин
Олувчи бир тараф бормикин?!
Бағбақали суллоҳ мешчанлар,
Кўтанини зўрлаб кучанган
Бавосирни ким бор олувчи?!
Чипқонларни савдо қилувчи?!
Ҳайвонлардан баттар касларни,
Қулваччалар, зоти пастларни,
Олар борми, сўйлагил чиндан,
Ҳатто кафан ор қилар бундан,
Замон юзин шувит қилган доғ,
Ким оларкин, бер хабар мундоғ..
Ит бўлсангиз фойда келарди,
Эшакни ҳам минса бўларди,
Хачирга ҳам ортса бўлар юк,
Аммо сиздан заррача наф йўқ..
Товуқ шўрва қилиб бўлмаса,
Оғилларга солиб бўлмаса,
Пайтава ҳам бўлмайсиз ҳатто,
Турқи совуқ иситсин қайдо?
Чақага ҳам ҳеч кимса олмас,
Ғарб учун сиз - артилган қоғоз..
Хуллас, бўлса сизда зарра юз,
Ўзингиз даф бўлинг, кетинг тез..
Ўзингизни оссангиз агар
Барча учун бўлар Хушхабар!!!