Рет қаралды 128
Матбуот уйи ҳамжиҳатлик, бирдамлик уйи бўлиши керак
Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан Матбуот уйи қайта таъмирланиб, журналистлар, интернет нашрлари муҳаррирлари, нашриёт ва бошқа республика ОАВ вакилларининг фаолият олиб боришлари учун замонавий шарт-шароитлар яратиб берилди.
Бугун янгиланган Матбуот уйининг фойдаланишга топшириш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Маросимда иштирок этган Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барчани замонавий медиамарказга айлантирилган бино билан қутлаб, улар учун қулай ижод шароити яратишга доимий эътибор қаратилишини алоҳида таъкидлади.