Рет қаралды 47,065
Би-би-си ошхонасида анчайин нотаниш Ўзбек супра таоми - сузмали угра қиламиз.
.
Ўзбек ошхонасидаги кам сонли гўштсиз овқатлардан бўлган сузмали уграни ҳам илиқ, ҳам совуқ ҳолида истеъмол қилиш мумкин.
Ўчоқда қайнаган ловия ва нўхат бу таомга гўшт қўшишга ҳожат қолдирмайди.
Таомдаги сузма, қўлда кесилган угра ва райҳон эса унга ўзгача таъм ҳамда ифор бахш этади.
Жанубий Ўзбекистондаги айрим ҳудудларда уни "қатиқли ош" ҳам дейишади.
Бироқ ўзбек адабий тилида энг мақбул ифодаси сузмали угра бўлиб туюлди.
Ушбу видеолавҳамизда биз билан бирга сузмали угра тайёрланг.
Лойиҳа муаллифи: Рустам Қобил.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.