Рет қаралды 308,787
Мумиё (араб., лот. мумиа), мумиёйи асл, тоғ балзами, браг-шун, баргшун, чаотун - физиологик функцияларни кучайтирадиган мураккаб биологик табиий маҳсулот, кряларнинг ёрикларидан сизиб чикадиган смоласимон модда. Умуман Мни биологик, геологик ва биоминералогик ўзгаришлар маҳсулоти дейиш мумкин.
Табобатда қадимдан ишлатиб келинган. Абу Бакр-ар Розий бош оғриғи, бош айланиши, юз нерви фалажи, тутканоқ, юракқон томир системаси, на-фас йўллари ва бошқа аъзолар касалликларида M. ишлатган. Абу Али ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари"да M.ни меъдани мустаҳкамлайдиган, нафас олишни енгиллаштирадиган, бинобарин энг такомиллашган универсал дори деб тавсифлаган. M.нинг келиб чиқиши ҳақида жуда кўп фикрлар мавжуд.