“Ла илаҳа иллаллоҳ” фазилати Бу калима оддий бир калима эмас, балки энг улуғ калимадир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ва мендан олдин юборилган пайғамбарларнинг айтган сўзлари ичида энг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу”дир”, деганлар. Демак, Одам атодан то Муҳамммад Расулуллоҳгача келган пайғамбарларнинг оғизларидан жуда кўплаб ҳақ сўзлар чиққан. Мана шу сўзлар ичида энг афзали “Ла илаҳа иллаллоҳ” экан. Бу муборак калимани “тавҳид калимаси”, “калимаи тоййиба” ва “ихлос калимаси” ҳам дейилади. Инсон ҳаётида қанча умр кўриб, яхши амалларни бажарган бўлса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тарозида тортади. “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси тарозининг бир палласига қўйилса-ю, иккинчи тарафига етти қават ер ва етти қават осмон ҳамда улардаги барча нарсалар қўйилса, буларнинг ҳаммасидан “Ла илаҳа иллаллоҳ” оғир келади. Бу калимани айтиш махсус жой ёки маконга хосланган эмас, балки банда тўхтовсиз равишда такрорлаб турадиган, мислсиз ажр-мукофот олиб келадиган калимадир. Мўмин банданинг тилидан доимо Аллоҳ таолонинг зикри тушмай турса, у банда дунёдаги барча савобли ишларнинг энг яхшисини қилаётган бўлади. Нафақат савоб эгасига айлантиради, ҳатто, инсон бандаликка бориб, бирор гуноҳ амал қилиб қўйган бўлса, бу калима шу гуноҳларини ўчириб юбориши, камчиликларига каффорот бўлиши манбаларда таъкидлангандир. Ота-она фарзандига “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини гўдаклигиданоқ етказмоқлари жуда муҳимдир. Яъни, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиб, шаҳодат келтирган ва Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг пайғамбарликларини тасдиқлаган одам мусулмон бўлади. Жалолиддин Ҳамроқулов * * * * * Зикр эсга олиш, эсда тутиш демакдир. Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Зикрнинг афзали - лаа илаҳа иллаллоҳ” (Термизий ривояти). Ҳар бир калитнинг тишлари бўлганидек, тавҳид калимаси - "Лаа илаҳа иллаллоҳ"нинг ҳам тишлари мавжуд. Улар қуйидагилардир. Илм. Аллоҳ таоло бундай буюради: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг" (Муҳаммад сураси, 19-оят). Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини билиб вафот этса, жаннатга киради", дедилар (Имом Муслим ривояти). Шубҳадан ҳоли бўлган тўлиқ ишонч. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ҳақиқий мўминлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига имон келтириб, сўнгра шубҳа қилмаган ва моллари ва жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Айнан ўшаларгина (имонларида) содиқдирлар" (Ҳужурот сураси, 15-оят). Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти). Кибрдан йироқ бўлиш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Чунки уларга: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейилганда, кибрланган эдилар" (Соффот сураси, 35-оят). Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким "Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги йўқдир, Муҳаммад Унинг Расулидир деб гувоҳлик берса", Аллоҳ унга дўзахни харом қилади», деганлар (Имом Муслим ривояти). Итоат этиш ва буйсуниш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари Раббингизга қайтингиз ва Унга бўйин сунингиз!" (Зумар сураси, 54-оят). Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким "Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳу…", деб гувоҳлик берса ҳамда жаннат ва дўзахни ҳақ деб билса, Аллоҳ таоло жаннатдаги саккиз эшикнинг хоҳлаганидан киргизади», дедилар. Чин ихлос. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир" (Баййина сураси, 5-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?" дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши "Лаа илаҳа иллаллоҳ"ни қалбидан ихлос билан айтган кишидир», дедилар (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳга муҳаббат. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Одамлар орасида Аллоҳдан ўзга нарсаларни (сохта маъбудаларни) Унга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадиган кимсалар ҳам бордир. Имон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган севгилари эса (уларникидан) кучлироқдир" (Бақара сураси, 165-оят). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Учта (хислат) борки улар кимда бўлса, у имон таъмини ҳис қилади. Кимгаки Аллоҳ ва Унинг Расули бошқа барча нарсалардан севимли бўлса, яхши кўрган кишисини Аллоҳ учун яхши кўрса, куфрга қайтишни оловга улоқтирилишни ёмон кўргандек ёмон кўрса", дедилар (Имом Термизий ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@СунатХусанов-ф1м4 жыл бұрын
Оллох рози булсин рахматлари йогилсин омин.
@МавджудаОртыкова4 жыл бұрын
Рахмат, машаоллох икки дунё саодати насиб килсин сизга иншооллох.
@ИванИванов-ъ5к4м4 жыл бұрын
Маладец куп нарсани ургатиз хамиша Ла илаха иллаллох деб зикр килиш керак экан да
La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh La ilaha illalloh
@olimjonelbekov12094 жыл бұрын
Аллохим Сенга, Сен юборган барча пайгамбарларга,Сен юборган барча илохий китобларга ва киемат кунига иймон келтирдик! Алхамдуллилах!!!!
Allohim mehribonim bizlarni bilib bilmay qilgan gunohlarimiz ozing kechir Insofimiz Ofiyatimiz ber Ilohim Mushkullarimiz osson bolsin Umr yoldoshim Yuzi yorug bolib qarzlardan qutulvolaylik Ilohim Keng Hovlili uylar olaylik Inshaalloh
@MaxliyoKeldiyorova-tl3gs28 күн бұрын
Amin
@Coffee_smile1794 жыл бұрын
Оллохим бу дунёда кимеки яратган барча-барчага шу калимани айтиб дунёдан куз юмишликни насиб айласин.Тугрими азизлар гапимга кушилганлар битта лайк аяманглар.
Allohim tug'ilajak farzandimni,turt muchasini sog' qilib bergin,ilohim yorug' yuz bilan,sog' salomat qulimga olish nasib qilsin,uchinchi farzandimni tugilishiga qarshi bulgan dadasi shu farzandini kurmasdan,yashayolmaydigan bulsin,hammaga insof ber Buyuk Allohim.
@marjonaamrieva7751 Жыл бұрын
Buyuk Allohimga ming shukurlar bulsin,turt muchasi sog bulgan Guzal qiz farzandni menga ato etgani uchun,nimaiki surasam berguzchi Allohimga ming shukur...
@МадиТажимбетов-б5з2 жыл бұрын
Ла илаха иллаллох Кәлимасын тыңдаған сайын тыңдағым келе береді, өте жағымды! Алла разы болсын! Е Аллам барлығымыздың күнәларымызды кешіре көр! Шүкір жаратқан ием!!!
Ё Парвардигор авалам мени мавжудод килиб яратганингга ва шу мавжудодлар ичида инсон килиб яратганингга, Инсонлар ичида мусулмонлар орасида мусулмон килиб яратганингга, хамда мехрибон ота она ва ака ука ва жуфти халолимни ва ширин фарзандлар хамда ширин жиянлар берганинга бехисоб хамд ва шукурлар булсин. Ё Роббим хамма мумин мусулмонларга икки дунё саодатини бер.
@РозаМусакулова-ы6ж4 жыл бұрын
Ла илаха иллоллох☝☝☝
@ISMLARNITOP3 жыл бұрын
Худои мехрубонбашукри бехисоб
@diliaashurova1763 жыл бұрын
Жуда хам чиройли айтган Оллох рози булсин хузур килиб оилавий хам тинлаб хам биргалашиб кушилиб айтяпмиз🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🍀🍀🍀🍀⚘⚘⚘