Рет қаралды 745,241
- MUSLIMA SOLIHA -
⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни KZbin, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
---------------------
Неъматга шукр қилиш ҳақида
Аллоҳ таоло бандаларига шу қадар кўп неъматлар берганки, уларни санаб тугатиб бўлмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай деб марҳамат қилган: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир” ("Наҳл" сураси, 18-оят).
Банда неъматларга шукр қилиши керак. Бу Аллоҳ ва Расулининг амридир. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Албатта, қиёмат куни Аллоҳ таборака ва таолонинг энг афзал бандалари кўп ҳамд айтувчилардир” (Ибн Ҳиббон, Ибн Можа ривояти).
Неъматга шукр қилиш ўша неъматнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Шукр қилмаган банда нонкўр, ношукр бўлади. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилган: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг” ("Иброҳим" сураси, 7-оят).
Бу ояти каримада банда неъматга шукр қилса, Аллоҳ уни зиёда қилишини қасам ила айтмоқда. Шунинг учун ҳам, астойдил шукр қилиш керак, токи неъматлар янада кўпайсин ва ўзимиз шокирлардан бўлайлик.
Оятнинг давомида шукр қилмаган, нонкўрлик қилганларга шиддатли азоб борлиги эслатилмоқда. Банда қаттиқ азобга дучор бўлмаслиги учун ҳам шукрни кўпайтириши керак.
Аллоҳ таоло берган неъматлар ҳақида гапирганда, аввало, энг улкан неъмат ҳақида сўз юритамиз. Бу иймон неъматидир!
Ҳа, У бизга иймон берди. Бу энг катта неъмат! Энди бу неъматнинг сўз билан бўладиган шукри “Иймон неъматини берганинг учун Ўзингга шукр” дейиш бўлса, амал билан бўладигани Аллоҳни таниш, Унга сажда қилиш, Унинг юборган Пайғамбаринининг ҳаётини ўрганиб, унга эргашиш, унга нозил қилган Қуръонни ўқиб-ўрганиб, амал қилиш, ибодатда бардавом бўлиш, хуллас, иймон тақозо қилган нарсаларни адо этиш билан бўлади.
Хуллас, барча тана аъзоларини Аллоҳ рози бўладиган, савобли ишларга ишлатиш, ҳаром, гуноҳ ишларга ишлатмаслик, бирорта аъзо касал бўлса, уни даволатиш билан амалий шукр адо этилади.
Аллоҳ таоло фарзанд неъматини ато қилса, унинг амалий шукри ўша фарзандни Аллоҳни танийдиган, солиҳ, тақводор этиб тарбия қилиш билан бўлади.
“Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматлар) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз”. (Зуҳо сурасидан)
Неъмат оддий эмас, балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни рози қиладиган неъмат. Умрининг сўнггида «Умматим, оҳ, умматим!» деган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса умматлари нажот топса, барчаси ортларидан жаннатга кирса, шунда рози бўладилар.
Эй Роббим! Севикли Расулингнинг биз умматларини жаннатга киритиш ила у зот алайҳиссаломни рози қилгин!
*****
Товус раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Агар Аллоҳ азза ва жалла бир бандага неъмат берса, кейин одамларнинг эҳтиёжини ўша бандага тушириб қўйса, банда бунга сабр қилса ва бардошли бўлса, Аллоҳ таоло неъматни унда бардавом қилади. Бордию (одамларнинг унинг олдига келишларига) сабр қилмаса, неъматни заволга учратади”
*****
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ушбу неъматларни кўп зикр қилинглар! Чунки уларни эслаш, зикр қилиш ҳам шукрдир”.
*****
Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар ҳар бир неъмат бандани Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирмаса, бас, у балодир
*****
Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ юк кўтариб кетаётган ҳаммолни кўриб қолдилар. У устида юки билан “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ” деб кетаётган эди. Бакр ҳазратлари уни бироз кутиб турдилар. У юкларини ерга қўйгандан сўнг ундан: “Бундан бошқа ҳасанотларни ҳам бажарасанми?” деб сўрадилар. У “Ҳа, албатта, бажараман. Кўп яхши амаллар қиламан, Аллоҳнинг Китобини ўқийман. Лекин банда неъмат ва гуноҳ ўртасида бўлади-да. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг менга берган неъматларига ҳамд айтиб, гуноҳларимга истиғфор айтаман” деб жавоб берди. Бу гапни эшитган Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ҳаммол Бакрдан фақиҳроқ экан” дедилар.
*****
Муовия ибн Қурра раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Ким янги либос кийганда “Бисмиллаҳ валҳамдулиллаҳ” деса, гуноҳлари кечирилади. Ким таом еганда “Бисмиллаҳ валҳамдулиллаҳ” деса, гуноҳлари кечирилади. Ким ичимлик ичганда “Бисмиллаҳ валҳамдулиллаҳ” деса, гуноҳлари кечирилади”.
*****
Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Эй Одам боласи, агар Аллоҳнинг сенга берган неъматининг қадрини билмоқчи бўлсанг, кўзларингни юмиб кўр!”
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.
Music: A New World by Purple Planet
Music: www.purple-pla...