Ўн беш ҳудудда IT-шаҳарчалар ташкил этилади

  Рет қаралды 5,997

UZBEK TV

UZBEK TV

16 күн бұрын

Президент Шавкат Мирзиёевга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Давлатимиз раҳбари бу ҳақда ўтган йили 20 декабрь куни Рақамли технологиялар вазирлигига ташрифи чоғида топшириқ берган эди.
Сўнгги йилларда бу соҳа жуда тез ривожланиб, мутахассислар ва хизматлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2017 йилда юртимизда IT компаниялар сони 147 та бўлган бўлса, бугунги кунда 2 мингга яқинлашди. Уларда 30 минг ходим юқори даромадли иш билан банд. 70 мингдан зиёд ёшлар IT билан мустақил шуғулланаяпти.
Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.
Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди.
Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда - Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.
Президентимиз шаҳарчалар ёшлар учун қулай жойда бўлиши, уларда юқори малакали мутахассислар дарс бериши зарурлигини таъкидлади.
- Шиддат билан ўзгараётган даврда ҳамма соҳага ахборот технологияларини биладиган кадрлар керак. Бу соҳада хизматлар учун ҳам, экспорт учун ҳам энг асосий ресурс бу - малакали мутахассислар. IT-шаҳарчалар бу йўлда ёшларга қанот бўладиган, замонавий касбларга ўргатадиган тизим бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ривожланган давлатларда IT саноатни ривожлантиришда стартапларни қўллаб-қувватлашдан кенг фойдаланилади. Юртимизда ҳам бундай лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиб келинмоқда. Лекин бу борада шаффофликни ошириш, лойиҳаларга натижадорлик асосида грант ажратиш зарурати мавжуд.
Шунинг учун IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу танловда ҳам, худди “President Tech Award”даги каби, нуфузли халқаро компаниялар томонидан баҳолашни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Сунъий интеллект дастурларини яратиш ва қўллаш бўйича ҳам муваффақиятли иш олиб борилмоқда. Жумладан, биометрик идентификациялаш учун “My ID” тизими ривожлантирилди. Бугунги кунда 28 та банк ва 5 та давлат ташкилоти мазкур тизимга уланди. У орқали 8 миллион 200 мингдан ортиқ фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.
“Muxlisa” номли ўзбек тилидаги овозли ёрдамчи ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ишланмани турли замонавий техника воситаларига ўрнатиш мўлжалланган.

Пікірлер: 5
@sherinagamov2799
@sherinagamov2799 14 күн бұрын
Яхши таклифлар берилибди, келажаги бор таклифлар
@farxodsattorov6114
@farxodsattorov6114 14 күн бұрын
Тугри карор кушиламан рахмат
@ruslanquvonov8938
@ruslanquvonov8938 14 күн бұрын
Мухтарам президент Ш миромо но ович яшанг 100 ларга киринг рахмат сиз билан биз фахраланамиз минг рахмат сизга худо сизни хар доим фахраланамиз
@MrAli-yl5mp
@MrAli-yl5mp 14 күн бұрын
Президент таклифларини куллайман
Putin Toshkentda: nega hozir va nega aynan O‘zbekiston?
36:27
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 416 М.
Rossiya hali uzoq urushmoqchi - Kamoliddin Rabbimov
19:25
KunUZ
Рет қаралды 159 М.
Putin Pekindan quruq qo‘l bilan qaytdi. Nega?
1:02:08
KunUZ
Рет қаралды 130 М.
Rasulullohni toshbo`ron qilishdi!.. | @AbdukarimMirzayev2002
20:18
YO`LDAGI ODAM
Рет қаралды 401 М.
БАШКИРЫ - КТО они на САМОМ деле?
20:11
ОКАСЦА
Рет қаралды 649 М.