Рет қаралды 69,248
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азизлар “Гуантанамо маҳбуси” кўрсатувининг таржимаси ҳам ўз ниҳоясига етди, умид қиламизки бу қисмлардан ўзингизга керакли дарсларни чиқариб олдингиз. Файз ал-Кандари биродаримизнинг кўрсатган сабр-тоқати, қийин вазиятда фақатгина Аллоҳга боғланганлиги ва бунинг натижаси ўлароқ шундай қийноқлар, очликлар, мазаҳларда Аллоҳ унинг қалбини иймонда собитқадам қилиб қўйгани барчамиз учун ибрат бўлиши керак.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: “Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми? [29-2]
Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак”. [29-3]
Яъни биз иймон келтирдик деб тилимиз билан айтиб қўйишимиз кифоя қилмайди, бизнинг гапимиз ростми ёлғонми албатта мусибатлар орқали синаламиз. Бундай вазиятларда бизнинг иймонимизни саломат қиладиган ягона нарса бу илмдир, Аллоҳ таборака ва таолонинг суннатларини тушуниш, Аллоҳнинг биздан талаб қилган мақсадини тушуниш. Шу илмларга эга бўла олсакгина синовни синовлиги билиб қийинчилик пайтларида Аллоҳнинг изни билан собит туриб берамиз. Бунинг мукофоти эса кенглиги осмонлару ерчалик бўлган Жаннат, кўзлар кўрмаган қулоқлар эшитмаган неъматлар ва энг катта мукофот бу Аллоҳ азза ва жалланинг жамолини кўришликдир! Роббим субҳанаҳу ва таоло барчамизни Жаннатнинг олий даражаларида жамласин!
Бу сериалнинг тарқалишига кўмакчи бўлинг, яқинларингиз ва биродарларингиз билан улашинг, зеро Аллоҳ сиз сабаб бир инсонни ҳидоят қилиши сиз учун қизиқ туялардан ҳам яхшироқдир!
Хурмат билан “Musolliyn TV” админи.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ