Рет қаралды 1,297
Murojaat uchun: 99-998-8775
t.me/Nasrulloh75
Қўштепа туманидаги Лойсон маҳалласида Насрулло Хошимовлар хонадони 40 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади.
Ҳозирги кунда хонадонда ва дала майдонида 450 та асалари уяси мавжуд, улардан йилига 150 миллион сўмдан ортиқроқ даромад олинса, хонадондаги паррандалардан ҳам қўшимча даромад мавжуд.
Бундан ташқари, 6 сотих томорқа ер майдонида рўзғор учун керакли бўлган маҳсулотлар етиштирилади.
- Ота-бобом асаларичилик билан шуғулланган ва мен ҳам улар анъанасини давом эттиряпман - дейди Насрулло Хошимов. - Йилига асаларидан 2 тонна асал оламиз. Асалчилик билан шуғулланиш нафақат инсон саломатлиги, балки табиат, қишлоқ хўжалиги учун ҳам жуда фойдали, қолаверса тадбиркорлар учун сердаромад бизнес ҳисобланади.
Ҳа айтганча, асаларичиликнинг ҳадисини олган Насрулло Хошимов томонидан асаларичилик кластери ҳам ташкил этилмоқда.