Рет қаралды 243,619
"Бир жиноят изидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Халқимизда "От тепкисини от кўтаради, той тепкисни той кўтаради" деган гап бор. Бу мақолнинг мажозий маъноси шуки, тенгқурлар, ёшлар ўзаро бир-бирларининг қаттиқ қурум гапларини кўтаришлари керак, дўстман деган одам гап кўтаришни ҳам билиши керак. Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги уйларнинг биридаги улфатчилик фожиа билан якун топгани бугун кўрсатувими мавзуси. 2018 йилнинг 20 ноябрида Навоий вилоятининг Томди тумани ички ишлар бўлимига намунали уйлар қураётган "Эверест строй" масъулияти чекланган жамиятидаиш юритувчи бўлиб ишлайдиган Толмас Қўзиевнинг бедарак йўқолгани ҳақида ариза келиб тушди. Профилактика инспектори, қариндошлари, оғайнилари, бирга ишлайдиган бошқа қурувчилар билан суҳбатлашиб кўради, излашади, аммо Толмас Қўзиевнинг дараги ҳеч қаердан чиқмайди. Толмас Қўзиевнинг бедарак йўқолгани сабаби билан Толмас ички ишлар бўлимига унинг яқин қариндошларидан ариза келиб тушди. Мазкур ариза асосида Толмас Қўзиев ишлаган корхонада профилактик тадбири олиб борилди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz