Нега андижонлик деҳқонлар ҳамон чигитни пленка остига экиш услубини танлашмоқда?

  Рет қаралды 1,788

UzA

UzA

Жыл бұрын

Иқтисодиёт, саноат, қурилиш, маънавий-маърифий соҳалар қанчалар ривож топмасин, Ўзбекистон дунёнинг энг илғор деҳқонлар юрти бўлиб қолаверади.
Апрелнинг сўнгги кунлари чигитдан униб чиққан ниҳоллар бақувват ва дуркун. Қаранг, чинбарглари тўқ. Бу деҳқоннинг илм билан астойдил қилган меҳнати натижасидир.
Фермер Шуҳратбек Нишонов ва Аълохон Музробхоновларнинг ерлари бири-бирига туташ. Улар ҳар ишни бамаслаҳат қиладилар. Масалан, шу йил 12-15 март кунлари пленка остига чигит қададилар. Тез кунда кўчат нишона кўрсатди. Пайкал оралаб синчиклаб ўргангач, кўчат оралиғига ишлов бериш ва ягоналашни маслаҳат қилдилар. Аслида уста-шогирд фермерларни Пахтаободда ака-укалар дейишади. Тўғри, Аълохон ёш. Аммо деҳқончилик тажрибасини отасидан, илмни эса олий даргоҳда олган.
-Дадам деҳқон бўлиб, ер ичида кетмон чопган. Шу соҳага қизиқиб мени ўқитган, - дейди “Сайдалихон Боғинур” фермер хўжалиги раҳбари Аълохон Музробхонов. -Давлатимиз раҳбарига раҳмат, шунчалик шарт-шароитлар яратиб бермоқда. 2022 йилда ҳосил мўл-кўл бўлиб шартномадаги режани ошиғи билан бажардик. Бу йил 43 гектарга чигитни пленка остига экдик.
Шуҳратбек Нишонов ҳам етти ўлчаб бир кесадиганлардан. Аслида чигитни пленка остига экишда унинг олдига тушадиганлар кам.
-Ўтган йили пахтани 40 центнердан топширганмиз, -дейди “Абдураҳмон Мавлудахон” фермер хўжалиги раҳбари Шухратбек Нишонов. -Пленка остига пахтани экишимиздан асосий мақсад ҳосилни эртароқ оламиз, ўрнига эртароқ буғдой экамиз. Шунда буғдойимиз ҳам эрта бўлади.
Умуман Пахтаободда барча пахта майдонининг деярли ярмини пленка остида деҳқончилик қилиш усули эгаллаган.
-Туманимизда 2023 йил ҳосили учун 250 та фермер хўжаликлари томонидан жами 5470 гектар майдонга чигит экилди. Шундан 2033 гектарига пленка остига
чигит экилган, - дейди Пахтаобод тумани фермери - деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Азамат Ниёзов.
Хўш, нега пахтаободликлар ўн йиллардан буён пахтачиликдаги шу услубни маҳкам тутганлар? Бу ҳақида Аълохон шундай дейди:
-Бунинг афзалликлари шундаки, анча-мунча совуққа қарамасдан кўчатларни 100 фоиз ундириб олишга шароит бор, сувдан ютасиз. Масалан, очиқда 7-8 марта суғорилса, пленка остида экилган чигит ҳосилга киргунича 2-3 марта сув ичади. Яна бир афзаллиги, ўт чиқмайди пленканинг остидан. Ёзнинг саратонида ҳам пленка олинмайди. Пленка остидаги тупроқда доимо намлик бўлади. Шунинг учун 3 марта сув билан пишади. Агрокултивация, рихрление, чизеллар ҳам очиққа нисбатан камроқ, аммо ҳосилдорлиги баланд бўлади. Сифат нуқтаи назаридан биринчи сортга сотилади. Ўтган йили ҳам биринчи теримда бажариб ҳаммасини 1 сортга сотганмиз.
Бу гапларни ҳали эндигина мустақил ҳаёт йўлидан бораётган ёш фермердан эшитдингиз. Ҳа, гап фақат ёшда эмасди. Суҳбат чоғида деҳқон даромади мавзуси ҳам четда қолмади.
-2022 йил 10 250 сўмдан 172 тонна пахта сотдик. Даромадимиз 2 миллиард сўмга бориб қолди, - дейди Аълохон Музробхонов.
Ҳалолидан берсин! Ҳа, деҳқончиликни илм, иқтисодий таҳлил билан уйғунликда амалга оширилса миллиардлар фермер кетидан қувадиган бўлади. Худди Шуҳратбек ва Аълохон каби.
Дарвоқе, Андижонда азалдан деҳқончилик маданияти юксак даражада. Экин майдонига тўлалигича уруғ тушади. Ариқлар текис қилиб чопилган. Сув бўйига тут кўчати, бу йилдан эса ошқовоқ экилди.
Ҳар бир фермер даласида асалариси бор. Катта ариқ ёки зовур бўйида уюм-уюм тупроқтепа кўрмайсиз. Шуҳратбек ҳам, Аълохон ҳам ҳар йили текислаб бирон сабзавот турини экади. Бу йил картошка экишибди. Нозик дидли Андижон деҳқони бетон устунлар ўрнатиб дала четларига сархил навли узум кўчатларини ҳам экканига нима дейсиз?
Кимгадир ёқмас, бу гаплар. Аммо деҳқончиликда “Андижон тажрибаси” ҳали кўп фермерларга ўрнак бўлишга арзийди.

Пікірлер
ОБУНА БУЛИНГ.
19:06
MIRZAOLIM DEHQON
Рет қаралды 6 М.
50 YouTubers Fight For $1,000,000
41:27
MrBeast
Рет қаралды 171 МЛН
What it feels like cleaning up after a toddler.
00:40
Daniel LaBelle
Рет қаралды 68 МЛН
БОЛЬШОЙ ПЕТУШОК #shorts
00:21
Паша Осадчий
Рет қаралды 11 МЛН
Italiya Rim 16.qisim
18:34
Avtotuninguz
Рет қаралды 4,6 М.
“Baxti Tashkentskiy” va o‘g‘illari uzoq muddatga qamaldi
17:35
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 467 М.
В Это Невозможно Поверить, но в Этих Домах Живут Люди
30:04
Мастерская Настроения
Рет қаралды 4,8 МЛН
Гозани чеканка килиш.
12:25
MIRZAOLIM DEHQON
Рет қаралды 7 М.
KO‘RING, FAQAT YIG‘LAMANG: QIRG‘IZISTONNING O‘SHIDAN O‘ZBEKISTONGA “GAZLI” VA “SVET”LI SALOM!
6:30
VODIY1. UZ - vodiydagi 1-raqamli internet nashr
Рет қаралды 349 М.
ГУРЛАН КАТТА ҚОВУН ТАРВУЗ ДАЛАСИ
37:50
50 YouTubers Fight For $1,000,000
41:27
MrBeast
Рет қаралды 171 МЛН