Рет қаралды 39,079
НЕВРОЗ (АСАБИЙЛИК)
«Касалликнинг келиб чиқишида руҳий ҳолатнинг (ғазаб, тушкунлик, ваҳима, қўрқув ва ҳоказолар) таъсири жуда каттадир».
Абу Али ибн Сино
Асаби яхши одамнинг саломатлиги жойида, иродаси кучли бўлади, деб бежиз айтишмайди. Илмий кузатишлар бош мия ички органлар билан жуда кўп ипсимон асаб толалари орқали боғланганини, улар энг мураккаб ишларни бажаришини исботлаган.
Бундай ўзаро алоқа бош мия билан ички органларнинг бир меъёрда ишлаб туришини таъминлаб, уларнинг фаолиятини ташқи муҳитга
ҳам мослаштириб боради.Киши турмуши яхши бўлса, асаб маркази бўлмиш бош мия ўз ишини бекаму кўст бажариб, асаб мувозанати бузилмайди. Одатда бош мия ўз фаолиятини қўзғалиш ва тормозланиш ҳолатлари орқали бажаради.
Бу икки ҳолат доимо бир-бири билан ўртача мувозанатда бўлиб,
борди-ю, одам ишда ёки уйда нотинч бўлса, бош мияда мувозанат бузилади.
#невроз
#невролог
#асаб
#абдулхамид
#сагатов