Рет қаралды 961
Биз ахборотлар оқими даврида яшаяпмиз. Бир ёнга қарасангиз, урушлар, талофатлар, фалокатлар, бир томонга қарасангиз ютуқлар, қувончлар, муваффақиятлар. Шу бугун йил охирида, янги йил остонасида, фақат яхшиликлар, эзгуликлар ҳақида айтгим келди, нохуш хабарлар, ортда қолишини истадим.
Мана яна бир йил ортда қолди. Йиллар ўз елкасида бизнинг бир текисда ўтаётган сермазмун кунларимизни, эзгу ташвиш ва қувончларимизни ортмоқлаб олға интилаверади. Ҳар бир инсон янги йил остонасида ортга бир назар ташлайди. Яқинларингизга, таниш-билишларингизга ўтган йилда қандай эсда қоларли воқеалар бўлди, деб савол берсангиз ҳар бирининг ўз эсда қоладиган кунлари борлигини, бу йилдан ҳам умиди катта эканлигини таъкидлайди.
Қаранг ижтимоий тармоқлар орқали профессор аёл Гулноза Одилова ёзаяпти:
Йил мен учун жуда баракали ва сермаҳсул бўлди, 2-дарслигим чиқди, Европадаги нуфузли илмий анжуманга бориб маъруза қилдим, Phd шогирдим ҳимоясида қатнашдим, Малазия, Португалия, Вьетнам, Хитой, Туркия, Болгарияга бордим, 7 та илмий мақолам чиқди, таржима бўйича кўпдан бери режалаштирган лойиҳамни якунладим, «Миллийлик - миллат бренди лойиҳаси» кординаторлигини қилдим, йил якунида 2025 йил Англияда бўлиб ўтадиган жаҳон таржимашуносларидан топ 1000 та таржимашунос олим маърузаси танлаб олинган ҳалқаро Конгрессга маърузам қабул қилинди, йил давомида ўзим танимаган 100 дан зиёд мустақил тадқиқодчи ва докторантларга илмий иш ёзиш сирлари ҳақида онлайн дарс ўтдим, Профессор илмий унвонини расман олдим...
Бу зиёлиларимиз орасида биргина аёлнинг сарҳисоби, бундай ютуқли ишлари билан фахрланадиган яна қанчадан қанча юртдошларимиз бор.
«Ўзбеклигимиз - ўзлигим» нодавлат-нотижорат ташкилотининг очилганига икки йил бўлди. Аммо шу икки йил ичида ушбу ташкилот миллийликни тарғиб қилувчи ҳамюртларимизни излади, топди, бирлаштирди. Йил охирида
ушбу ташкилот раҳбари Моҳира Султонова ташаббуси билан ўтказилган ўзбеклигим ўзлигим танловида миллийликни тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, турли соҳа вакиллари орасидан энг фаоллари танлаб олинди.
Танловда «Менинг дўппим» йўналишида қатнашган Бухоролик София Латипова Собир қизининг ролигини кўриб, юраги жиз этмаганлар бўлмади ҳисоб. Болажонларимиз ўзбекона қадриятларимизга бефарқ эмаслигидан, ана шундай чиройли контентлар яратаётганидан фахрланди. Танловда энг кўп кўришлар сони, лайк ва изоҳларга қараб ҳалқимизни ўзиям шу қизчани ғолиб топди.
«Тадбиримизга она бола шундай гўзал миллий кўринишда келишганда эса соврин ўзини ҳақиқий эгасини топганига ҳурсанд бўлдим, - дейди ташкилот раҳбари Моҳира Султонова. - Демак, халқимиз орасида миллийлигимизга бундай ошнолар кўп экан, хали хаммаси йўқотилмабти. Асосийси чўғ бор, алангани эса ўзимиз баландлатамиз.
Ҳамманинг дилидан жой олиб, тилидан тушмаётган «Ўзбеклигим-ўзлигим» ташкилотининг муҳташам танловида мени ҳам тақдирлашди, деб ёзади нафақат ижтимоий тармоқларда фаол балки, ҳаётда ҳам, онкологик касалликлар билан курашаётган болалардан ёрдамини аямаётган ҳамюртимиз Муаззам Иброҳимова. - Ёшларга миллий қадриятларни улуғловчи контентлар яратиш йўналишида Абу Райҳон Ал Берунийнинг болалик саргузаштлари акс этган анимацион фильмининг сценарий муаллифи сифатида мукофотга муносиб кўришди.
Жудаям хурсанд бўлдим.
Айтганча, мақола тайёрланиш асносида Муаззам Иброҳимованинг «Беруний саргузаштлари» «Олтин Ҳумо» Миллий мукофотини қўлга киритди.
Бундай эзгу хушхабарларнинг адоғи кўринмайди. Орамизда дунёни яхшиламоқчи бўлаётган ҳамюртларимиз кўп. Шулардан яна бири Жиззах вилояти, Ғаллаоролнинг чекка қишлоғи Жийдалида кутубхона очган қиз. Болаларга катта кутубхона қандай бўлишини кўрсатишни орзу қилган Наргиза Қўшмонова шу йил орзусига эришди - ташкил қилган кутубхонасига «Умид» деб ном берди. Даволанишни беш йил ортга суриб кутубхона очган қизнинг қишлоғида ҳали ўқимишли, зиёли, дунёқараши кенг одамлар сони китоблар сонидан ҳам кўпаяди.
Xabar.uz 2024
Telegram: t.me/xabaruzof...
Twitter: / xabaruzofficial
Facebook: / xabar.uz
Instagram: / xabar.uz