Рет қаралды 53,524
"Одил судлов" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида даъвогар Юнусова Наргиза Ҳожиаҳмад қизининг жавобгар Юнусов Тимур Валижон ўғлининг ва Юнусов Валижонга нисбатан уй-жойга киритиш ва фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги фуқаролик иши очиқ деб эълон қилинади. Мазкур фуқаролик иши судя Дадажонова Дилфуза Бурҳонодинивна ҳамда судя ёрдамчиси Саидов Сардор, шунингдек Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Ахмедов Сардор ҳамкорлигида кўриб чиқилади. Юнусова Наргиза Ҳожиаҳмад қизи 1997 йил 24 апрел куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, уй бекаси, яшаш манзили Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 11-мавзе 7 уй 37 хонадон. Юнусов Тимур Валижон ўғли 1995 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта махсус, вақтинчалик ишсиз, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 31-мавзе 7 уй 35 хонадон.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz