Рет қаралды 3,613
ҲАШАР ТАШКИЛ ҚИЛИНМОҚДА
Миршоди қишлоғи қабристонида ҳудуддаги Шохча маҳалласи фуқаролари томонидан "9-май Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ҳашар ташкил этилди. 1986 йилда туғилган йигитлардан иборат ташаббускорлар ўз аждодлари мангу қўним топган манзилни обод қилишга бел боғлашган.
-Муқаддас динимизда қабристонни зиёрат қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Зеро, марҳумларнинг қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуода бўлиш инсоний бурчимиздир.-деди ҳашарда иштирок этган туман ҳокими Б Махматраемов-бундай савобли ишларни бирор сана муносабати билан эмас, балки ҳар куни қилсак ҳам ярашади.
Миллий қадриятларимизни асраш, ўтган аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш мусулмончилик вазифамиздир. Чунки, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари атрофга ўзгача файз, гўзаллик, қалбга сурур-ифтихор бахш этади.
Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш, бу масканларни халқимизнинг зиёрат қилиши, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш муҳим вазифалар қаторига киради.
Олтинсой тумани ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги барча қабристонларнинг барчасида уюшқоқлик билан ҳашар ташкил қилинмоқда.