Рет қаралды 1,290,497
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек саҳифаларида тарқатилган хабар Ўзбекистон президенти, бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Андижон вилоят прокуратураси ва ички ишлар бошқармасига мурожаат сифатида чоп қилинган.
Унда ўз исмини ошкор қилмаган шахс Андижон вилояти Хўжаобод тумани Ички ишлар бошқармасида даҳшатли тарзда дўппослангани ва осиб қўйилганини даъво қилади. Тан жароҳатлари акс этган суратларни илова қилган даъвогарнинг ёзишича, маҳаллий милиция ходими Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиклаштириш бошкармаси милиция таянч пункти профилактика инспектори Нўъмон Ортиқов ўз турмуш ўртоғи номидан 200 долларлик қарзини бериш ваъжи билан даъвогарни Хўжаобод туман ички ишлар бошқармасига чақирган ва сўнгра бир неча ҳамкасблари билан уни қийнаган.
“Ҳўжаобод туманига борган вақтимда мени қонунга ҳилоф равишда қўлимга кишан солиб, ички ишлар идорасига олиб кириб, бу ерда ички ишлар ходимлари Н.Ортиқов, “Эркин” исмли ва бошқа (кўрсам танийдиган) бир нечта ички ишлар идоралари ҳодимлари дубинка, қул ва оёқлари билан бош, оёқ ва тана қисмларимга уриб тан жароҳатлари етказишиб, устимда бўлган “шортик”имни ечиб орқа пешовимга дубинка тиқишга ҳаракат қилишдилар ва шу каби жисмоний хўрлаш ва зўрлаш билан бир кеча туман ички ишлар идораси ховлисидаги “турник”га қўлимни орқа томондан қилиб кишанлашиб, уриб-дўппослашни давом эттириб, шу ҳолатда бир кеча қонунга ҳилоф равишда сақлаб келдилар,” дейилади мурожаатномада (имло муаллифники).
Муаллифининг ёзишича, ҳодиса ўтган йили 3 июнь куни юз берган. Эртасига у озод қилинган ва икки нотаниш киши уни етаклаб олиб чиққанида, бошқарма ташқарисида турган нотаниш аёл унга “нимага мени ҳақорат қиляпсан?” дея қичқира бошлаган, ва у яна қайта Ички ишлар бўлимига олиб кирилиб аёл аризаси асосида ҳибсга олинган. Шу куннинг ўзида Хўжаобод туман маъмурий суди унга безорилик айби билан жарима белгилаган. Даъвогарнинг ёзишича, гувоҳлар ва аёл сохта экани борасидаги баёнотларини судя ҳисобга олмаган.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda