Бундан 25 йилларча олдин рахматли онам билан Қўйлиқ бозорига харажат қилишга бордик. Онам гап қилмоқчи эдилар. Кун совуқ изғиринли эди. Гўшт олишга гўшт расталарига кирдик. Ҳозир қанақа билмадим-у ўша пайтлари фақат қассобларми, ёки умуман бозорда шу аҳвол бўлганми, лекин қассоблар тарозидан уришарди. Шуни билган онам қассобга "Ука, илтимос сиздан, пулини қимматроқ олсангизам фақат тарозидан урманг, суяк ҳам қўшманг" деб роса илтимос қилиб ялингандилар. Гўштни олдик, совқотиб уйга келдик. Нарсаларни жойлаётганда гўштни очиб қарасак сўлоқмондек суяк тиқиб камига тарозиданам урипти. Онам ғазаб отига миндилар. Гўштни олиб бозорга қайтиб бордик, тўппа-тўғри ўша қассобни ёнига бориб, онам - "Ука, сиздан роса илтимос илтимос қилувдим, тарозидан урманг, суяк қўшманг деб. Тарозидан урибсиз, суяк ҳам қўшибсиз, пулимниям ортиғи билан олиб роса мени лақиллатибсиз" - дедилар. "Ол гўштингни , ифлос"- деб ичидан суякни олдилар, аввал гўштни , кейин суякни растасига куч билан улоқтирдилар. Суяк аввал растага тушди, кейин сакраб учиб бориб бошқа бир қассобга бориб тегди, бизни қассоб чап бериб қоганиди. "Уялмайсанми болаларингга харом луқма едиргани, бировни хақидан қўрқмайсанми, чақир бозорқўмингни" деб овозлари борича бақирдилар, бозорни бошларига кўтардилар, одам йиғилди, қассоблар бесаранжом бўпқолишди. Онам эса хозир тегишли жойга бориб этиб, бозордиги хамма тарозиларингни текширтираман дедилар. Бозорқўмам келди, бақир-чақирни сабабини билиб индамади, демак хабари бўлган. Онам ўқимишли, кўп нарсага ақли етадиган аёл эдилар. "Сенларни тилинг бир, бир тешикка сиясанлар" деб бозорқўмгаям бақирдилар. У эса " Қўлингиздан келганини қилинг опа" деди. Лекин гўштимизни тўгрилатиб тарозиниям тўғри торттириб берди. Шундан кейин дийдираб уйга қайтиб кеттик. Уйга қайтиб чой ичиб исиниб ўтирганимизда "Ҳаммаси порахўрликни оқибати. Булар бозорқўмга, бозорқўм хокимга, хоким вазирга, шундай қилиб жойида қолиши учун ўзидан тепароғига узатади, ўғрилик, порахўрлик бўлиб, халоллик бўлмаган жойда барака бўлмайди, қимматчилик бўлиб халқ қийналади" - дегандилар. Ўшандан кейин фақат гўшт олиш учун Чорсу бозорига келадиган бўлдик. Чорсудагилар ҳалолроқ ишлашарди. Тақдирни қарангки Чорсуга яқин жойга келин бўлдим. Гўшт, ёғ керак бўлса ғиз этиб бориб келаман. Тарозидан урмасмикин деган хавотир хам йўқ, ҳаёлимгаям келтирмайман. Онам болалари яъни бизга - "Йиртиқ кийимда қолиб , қаттиқ нон тишласанг ҳам , бировнинг ҳақига хиёнат қилма, тўғри яша, ҳалол сабрли бўл, буни мукофоти бўлади, қийнчилик ортидан роҳатиям келади албатта"- дердилар. Гаплари тўғрилигига ҳаётим давомида неча бор гувоҳ бўлиб келяпман, кўряпман. Лекин ўша воқеа бир умрга хотирамда муҳрланиб қолган. Гоҳида эсимга тушиб қолса ўйлаб қоламан. Ўша қассоб нима бўлдийкин, гуноҳини бадалини нима билан тўладийкин. Биргина онамдан уриб қолмаган бўлса керак !?
@iforababy10 ай бұрын
😢
@bobobeknematov705910 ай бұрын
Ассалому алейкум Баходир ота умрингиз узок булсин ибратли мавзудан новелла килибсизлар тарози худо рози деган накл бор сутхорлик тарозидан уриш энг катта гунох аллох кечирсин биз хом сут эмган бандаларни мусофирда юрганларни аллохим панохида асрасин Россияда кураëтганлар борми
@zebi_nisoo10 ай бұрын
Энг катта гунох бу ширк. Бориб кабрларнинг олдида дуо килиб улардан бирон нарса сураш, хар хил дарахтларга латта бойлаш ва хоказо. Намоз укимаслик хам катта гунох.
@BaktigulAbdurasulova10 ай бұрын
😢😢😢😢
@tokaev58310 ай бұрын
Men O'zbekistonda yashayman
@user-lb2pm3vf1l10 ай бұрын
Шу опа хамма киноларни яхши уйнайдилар Молодец👍
@jahonbekmengliyef169310 ай бұрын
Тарозидан уриш ямон
@user-ue1ev1fv9g5 ай бұрын
🎉🎉🎉🎉❤🎉❤🎉❤🎉❤
@nilufar29510 ай бұрын
Tarozini savol javobi juda ogir 😢😢
@user-ck6xd4uv8l10 ай бұрын
Аммажоним айтардилар худойим таоло золимники моминга деб бекор айтганлар хар кимники узига урсин демаганлар деб хеч бир банда болам демасин 😢
@positive_active_12310 ай бұрын
Узгаларни ризкини обколиш шунака булади😢
@GulnozaXisometdinova10 ай бұрын
Илтимос оталар сузига севимли актрисам Зухра Солиевани хам таклиф килинглар ашаддий мухлисимиз
@itel875410 ай бұрын
Устубуздо аллаах карап турганын унутпайлы сатучулар кудайдын колундабыз
Рассияда хам нархи кимат Шу жой 120 рубил туради кофе лар хам кимат солиштирса рассия орзон сотади
@tokaev58310 ай бұрын
ha Nega film yaxshi chiqmadi?
@tokaev58310 ай бұрын
Kino yaxshi emas
@tokaev58310 ай бұрын
yaxshi film emas
@user-go6vx5wx8w10 ай бұрын
нима кераги бор духтирлани кино килишдан? давлат касалхоналарида стент куйилмиди.частнилада 2 минг доллар 1 та стент.частни клиникаси борлага бурнисини тиккан милициянгам,прокурорам 100% камалиб кетади.уларни крышаси аппарат президента и танзила бувими назоратида булади.