Рет қаралды 1,420
Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Баку шаҳрида ўтказиладиган Гран-При мусобақасига пухта тайёргарлик кўрмоқда.
Айни кунларда пойтахтимиздаги Паралимпия марказида 16 нафар терма жамоа аъзоси ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Спортчиларимизни олдинда 25-26 май кунлари Озарбайжон пойтахтида ўтказиладиган Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи халқаро Гран-При мусобақаси кутмоқда.