Рет қаралды 5,319
"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Юртимизда турли зиёратгоҳ ва обидалар сероб. Карантин талаблари юмшатилгач, инсонлар уйдан чиқиб, кўнгилли саёҳат қилишни истайдилар. Тошкент вилоятида ҳам зиёратгоҳлар ва қадамжолар талайгина. Эътиборингизга улардан энг машҳурини тақдим этамиз.
Паркент тумани Кумушкон қишлоғи «Чашма» маҳалласининг энг юқори қисмида жойлашган. Дастлаб 1982 йилда Кумушкон қишлоғи аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан 1 та хонақоҳ ва 1 та айвон барпо этилган. 2010 йилда маҳаллий усталар томонидан қайтадан таъмирланган. Зиёратгоҳда 3 та хонақоҳ, 1 та айвон мавжуд. Қишлоқ одамларининг ривоят қилишича, Пайғамбаримизнинг куёвлари Ҳазрати Али шу жойда намоз ўқиган эмиш. Айрим ривоятларга кўра, унинг қамчисидан, яна баъзи бирларида қайд этилишича, ҳассасидан чинор дарахти кўкариб чиққан. Бу чинор ҳозир ҳам яшнаб турибди. Ушбу муқаддас жойда 5 та булоқ бор. Булоқлардан чиқаётган сув кумушга тўйинган бўлиб, таркибидаги 60 дан ортиқ микроэлементлар ошқозон-ичак касалликлари учун шифо саналади.