Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди

  Рет қаралды 16,949

UZBEK TV

UZBEK TV

Күн бұрын

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида иш бошлаган пластик эшик ва ромлар корхонасини бориб кўрди.
Бу лойиҳа учун “Жана базар” маҳалласи ҳудудидан 4 гектар ер ажратилиб, 2 миллион долларлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, муҳандислик-коммуникация тармоқлари тортилган. Корхона жами 270 минг квадрат метр эшик ва дераза ромлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда 230 киши иш билан таъминланди. Уларнинг кўпчилиги ёшлар.
Давлатимиз раҳбари корхонанинг иш жараёни, маҳсулотларини кўздан кечирди.
Нукус шаҳрига Тошкент шаҳар ҳокимлиги бириктирилган. Ҳудуднинг драйвери - озиқ-овқат ва қурилиш материаллари саноати, туризм. Шу асосда Нукус шаҳрини 2022 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий қиймати 1 миллиард 361 миллион сўмлик 10 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида қўшимча 3 мингта иш ўрни яратилади.
Президент “Жеке терек” маҳалласидаги янги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида ҳам бўлди. Бу ерда 5 та 16 қаватли уй барпо этиш мўлжалланган. Уларнинг биттаси ҳозир қурилмоқда.
Бу мажмуа янги турдаги қурилиш конструкцияси асосида тикланади. Ташқи деворлар уч қопламали бўлиб, хонадонларнинг қишда илиқ, ёзда салқин туришини таъминлайди. Уйлар замонавий жиҳозланиб, тайёр ҳолда топширилади.

Пікірлер: 78
Bike Vs Tricycle Fast Challenge
00:43
Russo
Рет қаралды 108 МЛН
"Оқибатсиз ака қисмати" | Umr so'qmoqlari
38:50
Panorama Nukus - Nukus shahri yaqin kelajakda!
2:34
SherDor Tv
Рет қаралды 57 М.
ПЛАСТИК АЙНАҒА БУЙЫРТПА БЕРЕМИЗ.
6:18