Президент мактаб таълимини ривожлантириш, сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди

  Рет қаралды 2,570

UZBEK TV

UZBEK TV

Ай бұрын

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ривожлантириш ва сифатини оширишга оид режалар тақдимоти билан танишди.
“Ўзбекистон - 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари энг биринчи вазифа этиб белгиланган. Шунга мувофиқ, бу соҳа ҳам умумий, ҳам ихтисослаштирилган тарзда ривожлантирилмоқда. Жумладан, юртимизда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ва 182 та ихтисослаштирилган мактаб фаолият юритмоқда.
Ўтган йиллардаги тажриба ва ҳаёт талабидан келиб чиқиб, улардаги йўналишларни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда Мюнхен техника университети билан ҳамкорликда, тажриба тариқасида, муҳандислик дастурларини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу дастур “Янги Ўзбекистон” университети дастури билан интеграция қилинади.
Юқори малакали педагоглар имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузурида жамоатчилик асосида “Фан кенгашлари” тузилади. Бу кенгашлар таълим дастурларини ишлаб чиқиш, баҳолаш тизимини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга жалб қилинади.
Келгуси ўқув йилидан 14 та мактабда фанларни инглиз тилида ўқитишни йўлга қўйиш, 2025-2026 йилларда 8 та янги ихтисослашган мактаб қуриш режалари ҳам баён этилди.
Ижод мактаблари бўйича ҳам таклифлар бор. Жумладан, уларда таниқли адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Ўқувчиларнинг ижодий ишларини Ёзувчилар уюшмаси ҳисобидан нашр этиш йўлга қўйилади. Турли кўрик-танловлар ўтказиш орқали иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланади.
Таълим сифатини оширишда фан олимпиадалари муҳим. Сўнгги йилларда ғолибларни муносиб рағбатлантириш тизими жорий этилгани натижасида билимга интилиш кучайди. Талабгор ўқувчилар, “катта бешлик” фан олимпиадаларида қўлга киритилган медаллар аввалгига нисбатан икки баравар кўпайди. Мамлакатимизда Ал-Фарғоний, Беруний, Менделеев номидаги халқаро олимпиадалар ўтказилди.
Бу ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида Ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Унга етук олимлар ва хорижий мутахассислар жалб этилади, ўқувчиларнинг ҳар бири ривожланиш дастури орқали мақсадли тайёрланади.
Иштирокчиларнинг халқаро олимпиадалардаги якуний натижаларидан келиб чиқиб, терма жамоа етакчисини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Барча фан олимпиадаларини акс эттирадиган ягона олимпиадалар тақвими ва тайёргарлик тизими яратилади. Асосий машғулотлар билан бирга психологик тренинглар, бошқа жамоалар билан қўшма йиғинлар ўтказилади.
Тақдимотда ўқувчилар билимини баҳолашнинг шаффоф ва холис тизимини жорий қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Ҳозирда билимнинг баҳоси турли мактабларда турлича. Имтиҳон варақаларидаги саволлар даражаси ҳам ҳар хил. Халқаро тестология талабларига кўра, ҳамма вариантлардаги саволларнинг қийинлик даражаси тенг бўлиши керак.

Пікірлер: 10
@user-nu1yy4bb6x
@user-nu1yy4bb6x Ай бұрын
Аллохим куч куват берсин чарчамаг хурматли Резидент Ота Оналарихам бефарк болмасдан Бир болиб харакат килсалар хамаси йахши булади иншаллох
@sunbulaxonzaripova8598
@sunbulaxonzaripova8598 Ай бұрын
Муборак Рамазон ойларида Президентимизга ўзи куч қувват берсин!
@user-ps1ph5zz4c
@user-ps1ph5zz4c Ай бұрын
Призидентимизни Рахмат. Аллох Рози булсин. Албатта синфларда камералар ишлаб турсин. Илм яхши усяпти. Рахмат.
@qorabotir095
@qorabotir095 Ай бұрын
хозир таълимга эътибор катта
@avazbekalimuhamedov6809
@avazbekalimuhamedov6809 Ай бұрын
Таълим ровожи учун катта ислохотлар ўтказиляпти
@Holmat_T
@Holmat_T Ай бұрын
Таълим ва санъат яна бир бор ўз уйғунлигини намоён этмоқда
@user-vr2bk5yh6h
@user-vr2bk5yh6h Ай бұрын
Яшанг Буш келманг талим ва тарбия биринчи уринда .Узбекистони келажаки парлок иншолло. Президент Рахмат.
@sunbulaxonzaripova8598
@sunbulaxonzaripova8598 Ай бұрын
Мактабларни ривожлантириш бўйича оҳирги йиллар катт ишлар қилиняпти
@sobirjonbegaliyev5960
@sobirjonbegaliyev5960 Ай бұрын
Мактабларда кончилар, слесар, аграномлар, летчиклар , касманафтлар, депутат, вазирлар хатто замбаракни уклариниям тайерлашни иложи йукми
@user-sj1uc8wf9k
@user-sj1uc8wf9k Ай бұрын
Ассалому алайкум хурматли призидентимиз шавкат миромонович мактабни куяверинг сиз олдин хакикат учун курашадиган депутатларга назар солиб куйинг чунки ён атрофингиздагилар хаммаси сизга карши юришади ва сизга сидки дилдан ишлаётган депутатларни уз лавозимидан четлатиб боришаябди
SHERALI JO'RAYEVNING BIRINCHI AYOLI BOR GAPNI AYTDI
28:07
Qalampir UZ
Рет қаралды 1 МЛН
КАКАЯ ХИТРАЯ КОШКА! #cat #funny #pets
00:50
SOFIADELMONSTRO
Рет қаралды 17 МЛН
They're a tough bunch!! # Superman can't fly # Superman couple # Spider-Man
00:47
когда одна дома // EVA mash
00:51
EVA mash
Рет қаралды 2,5 МЛН
Зойир Мирзаев ёшлар билан дилдан гаплашди
11:36
Toshkent viloyati hokimligi
Рет қаралды 20 М.
“Olam nurga to’lsin sen bilan, Navro’z!”
2:14:48
Shavkat Mirziyoyev's Press-service
Рет қаралды 23 М.