Рет қаралды 41,379
Президент «Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни «Марказий Осиё - Кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келган хорижий делегациялар раҳбарларини қабул қилди. Бу ТИВ раҳбарларининг ушбу форматдаги иккинчи учрашуви ҳисобланади.
Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан икки томонлама ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларида кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.