Рет қаралды 1,669
Ассалому Алейкум Азизларим. Бугунги роликмда Нохот Шўрва 🍲 ҳамда Птичье Молоко Тортини 🥧 таёрладим. Шулардан Ширинлик рецептини қолдирмоқдаман.
Керакли Масаллиқлар
Корж учун
6 та тухум сариғи
0,5 стакан шакар
0,5 стакан ун
1 ош қошиқ какао
2 ош қошиқ сут
2 ош қошиқ ўсимлик ёғи
Птичье Молоко учун
6 та тухум оқига
1 чимдим туз солиб кўпиртирилади, яхшилаб кўпиргач сироп қўшиб яна миксер қилинади.
Сироп учун
(1,5 стакан шакар
1 чой қошиқ (сал камроқ) лимон шарбати
0,5 стакан сув). Сўнг алоҳида
50 гр сарёғни Миксер қилиб 100 гр қуюлтирилган сут солиб крем қилинади. Тайёр бўлган сарёғли кремни белковий кремга қўшилади. Алохида идишга
2 ош қошиқ Желатинга 8 ош қошиқ совуқ сув солиб 1 соатга ивитиб қўйилади. Белковий Кремга қўшишдан олдин сув хаммомида эритиб Белковий Кремга солинади ва бир хил массага келгуча миксер қилинади ва корж устига солиб музлатгичга 3-4 соатга қўйилади. Тортни музлатгичдан олиб, устига шоколадли ганаж қўйилади ва яна 3-4 соатга музлатгичга қўйилади.
Ёқимли иштаҳа, ☺️ ☺️ этиборингиз учун рахмат 🥰🥰