✨ТАҚВО НИМА? Аллоҳга тақво қилиш Ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилиш ила содир бўлади. Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб, зикру ибодат билан машғул бўлиш деб тушунадилар. Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикан майдондан ялангоёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди. Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар: Роғиб: «Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу ман қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган. Ферузободий: «Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан, у фарз ва нафлга тақсимланади», деган. Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб: «Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, Унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган. Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган. Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат: Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир. Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон нарсадир. Тақво инсон ўзи сақланишни истаётган нарсадан ҳазир бўлишидан иборат бўлиб, у ила инсон ва у ёмон кўрган нарса орасида тўсиқ ҳосил бўлади. Вараъ эса оқибати қандай тугаши гумон бўлган нарсадан нафснинг жудо бўлишидир. Қуръони Карим тақводорларга бир қанча башоратларни ваъда қилган, улар жумласига қуйидагилар киради: Ёрдам, нусрат, икром, илм, ҳикмат, гуноҳларнинг ювилиши, ажрларнинг кўпайиши, мағфират, осонлик, ишнинг енгил кўчиши, ғам ва ташвишдан қутулиш, бу дунёда ризқнинг кенг бўлиши, охиратда азоб-уқубатдан нажот топиш, тавфиқ, мурод ҳосил бўлиши ва бошқалар. Қуръони Каримнинг бир юз етмиш бешта оятида «тақво» сўзи келган. Islom uz
я роббимманинг углимни хам кизларимни хам эримни хам барчаларимизни ишларимизни осон мушкилотларимизни узинг ечгин икки дунёда хайрли такволи хает ато килгин хотимамизни гузал кил роббим🤲
@НурмуратДжанмуратов-о7р2 жыл бұрын
Аллохим озинга шукр хамма бандаларинг дуосини Кабул кил хаммани ниятларига етгазгин омадини бергай хаммага омад бойлик ато эт роббим
@Аиша-э2л8с2 жыл бұрын
Эй Роббим
@allohgashukur99892 жыл бұрын
Яхши тилакларингиз учун Аллохим сиздан Рози булсин! Ниятларингиз узингизга хам йулдош булсин!
ALLOHIM...manining xam òģillarimning mushkullari oson bòlsin ...xamisha kalbiga ALLOX sevgisi bilan tòlib iymonli bòlsin...masjidlarda...xar joyda boshi sajdada bòlsin ALLOH yordam etsin.... xamisha yod yurtlarda omon bòlsinlar 🙏🙏🙏🤲🤲🤲😢😢😢
Ассаламу алейкум Оллохим хаммамизга йор булсин Хар доим мен хам Оллохимдан нажот сурасам кутмаган инсонни сабабчи килиб йордам беради сиз хам чин кунгилдан ишонинг
Aiioh ozing 18 ming olamni podishohisan yer yuzida sening muhabbatingni qalblariga jo qilganlar qatorida bolaylik Ilohim urushlarni oz qudrating bilan toxtatgin turli balo ofatlardan ozing asragin Adashgan bandalarmiz gunohlarimizni kechirgin omin
@gavharmamadjonova4721 Жыл бұрын
Аллохим мани хам фарздларимни такводорлардан килгин.имонли,инсофли килгин.хамма ниятларига етказгин.омийн.
Assalomu alaykum men 3 ta oglim bilqn ijarada yashiman kotta oglim ni ollohga tavakkal qilib rassiyaga jonatdim ollohim ozi panohida asrasin bolajonmni uy joy olish uchun bolajonm musofirda xozir doim ollohga tavakkal qilaman 3 ta farzandimni otasiz kotta qilepman doim ollohga tavakkal qilib yuraman ollohim goyibdan beradi insholloh 🤲ollohim goyibdan mushkullarimizni oson qilsin
Alloh yagona Alloh buyuk u zotni qudratiga shuhbam zarracha ham yu chunki u ilohiy qudrati keng yeru osmoni butun Arshni egasi butun borliqni egasi Allohim har on har on yomon yullardan yomon xayollardan uzi uz panohida saqlasin dunyomiz yurtimiz Uzbekiston tinch fuqorolarimiz omon bulsin. Alloh-u Akbar.
@sardor_officalll2 жыл бұрын
Мени ишимди юриштир олохим мусофирда юзимди ериг кил уй жоеимди килиб олае олохим гоеибдан бер олохим омин омин иншоло