Рет қаралды 3,373
«Тадбиркор» М.Ф.Й. ўрамида, уйма-уй кўздан кечириш, муаммоларни аниқлаш юзасидан туман ҳокимининг ишчи гурухи фаолият бошлади.
Қўрғонтепа туманида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, фуқароларнинг мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида, чекка ва олис ҳудудларда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Авазбек Эргашев томонидан, хизмат кўрсатиш ташкилотлари иштирокида уйма-уй кўздан кечириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, муаммоларни аниқлаш жараёни бўлиб ўтди.
Туманимиз ҳокими томонидан дастлаб, 1-сектор худудий штаби биносида ишчи гурух шакллантирилди, ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст, чекка ва олис худуд деб топилди.
“Тадбиркор” махалла фуқаролар йиғини ўрамида, 11 та кўча, 567 та хонадон, 817 та оила истиқомат қилади ва ижтимоий муасассалардан 45-умумтаълим мактаби, 29-МТТ ва 59-ҚОП мавжуд.
Ушбу М.Ф.Й. ўрамидаги ҳар бир кўчаларга туман 1-сектор ишчи гурухи вакиллари тақсимланиб, ҳар бир хонадонга ташриф буюилган ҳолда, қиш мавсумига тайёргарлик ва аҳоли муаммоларини ўрганиш устида, турли йўналишларда жами 53 та муаммолар аниқланди. Жумладан:
оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит бўйича 2 та;
табиий газ ва газ баллон билан таъминлаш бўйича 4 та;
электр энергияси таъминоти бўйича 2 та;
ичимлик суви таъминоти бўйича 1 та;
йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 4 та;
кўмир таъминоти бўйича 10 та;
соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ 3 та;
ишга жойлаштириш бўйича 14 та;
банк кредити билан боғлиқ 2 та;
уй-жой билан таъминлаш 2 та;
тадбиркорлик бўйича 1 та;
моддий-ёрдам бўйича 3 та;
бошқа турдаги масалалар бўйича 5 та муаммолар аниқланди..
Мазкур муаммоларнинг 28 таси (53%) ўз жойида бартараф этилиб, белгиланган вақт ичида туман ҳокимига маълумотлар етказиб турилди.
25 та масалалар эса, тегишли ташкилотларига белгилган тартибда ҳал қилиш учун расмий шаклда тақдим этилди.
Бир неча кун давомида ўтказилиши белгиланган ушбу жараённинг биринчи куни, кечки соат 20:00 га қадар давом этди. Кун охирида туманимиз ҳокими бошчилигидаги масъул вакиллар, Савай минтақасини қамраб олувчи 1-сектор худудий штаби биносига келиб жойлашдилар.