Рет қаралды 592,543
- MUSLIMA SOLIHA -
🚫Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни KZbin, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________
Рўзанинг фазилати
Рўза ибодатлар ва тоатларнинг энг олийларидан биридир. Унинг фазилати ва шаъни улуғ экани борасида диний манбаларда бир қанча далиллар мавжуд.
Рўзанинг фазилатларидан бири шуки, унинг савоби муайян адад билан чеклаб қўйилмаган. Балки рўзадорга ажру мукофотлар беҳисоб қилиб берилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Аллоҳ деди: “Одам боласининг рўзадан ташқари барча амали ўзи учун. Батаҳқиқ, у Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман”. Рўза қалқондир. Агар сизлардан бирингизнинг рўза куни бўлса, бас, беадаб сўзларни айтмасин ва бақирмасин. Агар бирор киши уни сўкса ёки урушса: “Мен рўзадор кишиман”, деб айтсин. Муҳаммаднинг жони Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг хурсанд бўладиган икки хурсандчилиги бор. Рўзаси билан ифтор қилганда хурсанд бўлади ва Раббисига йўлиққанда хурсанд бўлади”. (Бухорий ривояти). Муслим ривоятларида эса шундай дейилган: “Одам боласининг барча амали бир неча бор кўпайтирилади. Бир ҳасанот ўн баробаридан етти юз баробаригача. Аллоҳ азза ва жалла рўза бундан мустасно, - деди. Батаҳқиқ, у Мен учун ва унинг мукофотини Мен бераман. Шаҳвати ва таомини Мен учун ташлади”.
Ушбу буюк икки ҳадис бир неча жиҳати билан рўзанинг фазилатидан далолат беряпти.
Рўзанинг фазилатларидан яна бири, у қиёмат куни ўз эгасини шафоат қилади. Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: Эй Раббим! Мен уни кундузи таоми ва шаҳватидан тўсдим. Менга уни оқлашликка изн бер, дейди. Қуръон эса: “Мен уни тунда уйқудан тўсдим. Менга уни оқлашликка изн бер”, дейди. У иккисига шафоат қилишга изн берилади, дедилар”. (Аҳмад ва Ҳоким ривояти).