🍃Ражаб ойи🍃 “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади? - Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади. Ражаб ойи қандай ой? - Ражаб ойи - Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир. Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор? - Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти). Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар? - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”. - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”. - Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди. Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик! Манба: Muslim uz
@MuslimaSoliha Жыл бұрын
РАЖАБ РЎЗАСИ Усмон ибн ҳакимдан ривоят қилинади: «Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман», деди». Усмон ибн ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишади. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди. Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳо-дан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: «Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса, бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва:«Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» дебди.«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?» дедилар.«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дедилар-да, сўнгра:«Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.«Икки кундан рўза тут», дедилар.«Бир оз зиёда қилинг», деди.«Уч кундан рўза тут», дедилар.«Бир оз зиёда қилинг», деди.«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар». Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилишган. Ушбу ҳадисидан олинадиган фойдалар: 1. Йил бўйи рўза тутиш шариатга тўғри келмаслиги, ўзини ўзи азоблаш эканлиги. 2. Нафл рўза тутмоқчи бўлган одам Рамазондан бошқа ойларда бир кундан, икки ёки уч кундан тутса бўлиши. 3. Агар мазкур миқдорни ҳам оз деб билса ва ҳаром ойларда уч кун-уч кундан тутса, яхши бўлиши. Ушбу ҳадисни бу фаслда келтирилишининг сабаби Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бўлганидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳ осмонлар, ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг», деган.ҳаром ойлар, дегани ҳурматли, улуғланган, уруш-жанжал, душманлик ҳаром қилинган ойлар, деганидир. Ана ўша ҳурматли тўрт ой-муҳаррам, зулқаъда, зулҳижжа ва ражаб ойларидан иборатдир.Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли ҳисобланади. Машҳур саҳиҳ китоблардан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Иложини топган кишилар бу ойда нафл рўза тутсалар яхши бўлиши аниқ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
@ХушбекХушбек Жыл бұрын
Й❤ЙЙй
@555Elegant Жыл бұрын
Тушунча берганингиз у.н Рахмат.
@xamidamatrasulova1569 Жыл бұрын
@@MuslimaSoliha рахмат АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН
@AthamQurbonov-b3w Жыл бұрын
😢7@@MuslimaSoliha
@ГуляАмирова-р7ь Жыл бұрын
МАНА ШУНДАЙ АЖОЙИБ РАЖАБ ОЙИГА ЕТКАЗГАН ОЛЛОХИМГА ХАМДУ САНОЛАР БУЛСИН,ПАЙГАМБАРЛАРИМИЗГА САЛОВАТЛАР БУЛСИН АЛЛОХИМА СОЛИ АЛА САЙИДИНА МУХАММАД🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Men ham niyat qildim Rajab oyida yaxshi niyatlarim amalga oshishsin🤰2024 chaqaloq olib kelay inshaalloh omin omin omin
@СардорТоиров-т4ц Жыл бұрын
Men ham sizni pinhona duvo qilaman.Birodarim aziz dindoshim Allohim sizga shu muborak oyni xurmatidan sizga robbimizni tanigan ,jannatlarda boshingizga toj kiydiradigan farzandlar ato etsin.Amiyn Robbil alamiyn.
@OzodbekJakhanov-h1p Жыл бұрын
Оллохим келаси йил ражоб ойига хам каторимиздан хато булмасдан етказсин мусопир юртларда юрганларни узинг панохингда саклагин омийн
@fazliddinumarov6548 Жыл бұрын
SHU OYDA ALLOHIM BIZGA HAM FARZAND BERSIN ILTIMOS DUO QILINGLAR
@zulayhoyuldashewa-pl4vn Жыл бұрын
Ilohim qoʻshaloq farzandlar bersin amin
@IlyosbekBahromov-u4r Жыл бұрын
Умри рискин и. Бутун килиб солих ва солиха фарзандлар. Берсин иншоолох
@Мухайё-ц1з Жыл бұрын
Илохоим сизга хам эгизак фарзандлар берсин ниятингизга етказсин омин
@hasanodilov7999 Жыл бұрын
Оллохнинг мархамати кенг эгизак фарзандлар берсин иншаоллох
@СардорТоиров-т4ц Жыл бұрын
Amiyn robbim sizga egizak farzandlar bersin.Sizga ham pinhona duvo qilayin birodarim.
@ГулмирахонМиролимова Жыл бұрын
МУСОФИРДА ЮРГАН БАРЧА МУМИН МУСОФИРЛАРИМИЗЗИ ШУ КАТОРДА МЕНИ УГЛИММИЯМ ОЛЛОХИМ УЗ ПАНОХИДА САКЛАСИН ОМИИН
@murodilloxujamov4580 Жыл бұрын
ДОМЛА СИЗГА КАТТА РАХМАТ.
@user-nw5zq5rt3s Жыл бұрын
Assalomu alaykum xayrli tong barchaga Rajab oyiga etkazgan Allohga hamdu sanolar boʻlsin ilohim ota onalarimizni umrlari uzoq rizqlari ulugʻ boʻlsin doimo sog boʻlishsin
@MuhabbatKukanova Жыл бұрын
Олох Рози Булсин Олохим Болажондарим Сог Булсин дар Бош Эгамга Инсон Имонини Берсин Мп Ачитларга Шошилиб Кетегинлар Катерина Берсин Ката Хажларга Боришни Насиб Киллинг Омин
Assalomu- alaykum dindoshlarim.Ollohim Rajab,Shobon oyiga yetkazganga shukur.Romozon oyiga ham sog'- omon yetkazsin.Farzandlarimizga sog"lik insof mehr - oqibat bersin.Shu kunlarga yetkazganiga ollohimga ming shukur.
@ZafarjonSharofiddinov Жыл бұрын
ассалому алайкум ер юзидаги барча мусулмонларга барча яхши тилакларга омин деган холда хаммамизни гунохларимизни кечирсин яхши орзу ниятларимизга оллох етказсин пайгамбаримз мухамад салалоху алайхи вассаламга дуруд саловат ва саломларимиз булсин! омин!...
@KomolaXaydarova-nj7xo Жыл бұрын
Assalomu alaykum Rahmatillahu barakatuh Subhan Allah Alhamdulillah Allohakbar
Hammaga assalom aleykum Roza dorlarni rozasi qabul bolsin ilohim 11 martdan Ramazon Inshaalloh🕋🕋🕋📿📿📿📿
@muqaddasxasanova3603 Жыл бұрын
GO'ZALIM RAJAB OYI BIZ SENI BIR YIL KUTDIK VA OMONLIKDA YETDIK ALLOHIMGA XAMIDLAR BO'LSIN. ELIMIZ TINCH OSMONIMIZ MUSAFFO BO'LSIN HAMMA SOG'SALOMAT BAXTLI BO'LSIN ILOYO
ДОМЛАЖОН ДУО КИЛИНГ БИЗ МУСОФИРЛАР РАМАЗОН ОЙИДА БОЛАЛАРИМИЗ БН БИРГА БИР ДАСТУРХОНДА УТИРИП РУЗА ТУТИШНИ ИБОДАТГА МУСТАХКАМ БУЛИШНИ НАСИБУ РУЗИ АЙЛАСИН АМИН🤲🤲🤲🤲🤲ИНШООЛЛОХ ИНШООЛЛОХ
@turdaliteshaev Жыл бұрын
Ollohdan shuni sõradim.Avvalo yurtimiz tinchligini.Hamma soĝ salomat uzoq umr kõrishligini farzandlarimiz iymonga boy ular ham tinch zamonlarda yashashini.
Ассалому алайком барчангизга илохим сог булайли мени хам дардимга оллохим шифо берсин согайиб янаги шу ойларга етиб келайли илохим Дуо килиб куйинглар мени хам оллох рози булсин сизлардан😊😊😊
@АрзигулИсмоилова Жыл бұрын
ИЛОХО ОВМИН БОЛАЛАРИМН ИШЛАРНИ УНГИНДАН БЕРСИН ОЛЛОХИМ ДАРДБЕРГА БОЛАМГА ДАРМОНИНИ ХАМ УЗИ БЕРГАЙ ШУ ОЙНИНГ САВОБИ САМАРАСИНДАН ОЛЛОХИМ УЗ ХАММАН БАХРАМАНД ЭТГАЙ
@abdurayimovaa_ Жыл бұрын
Allohumma baarik lana fiy Rajabii va Shabbana, va ballig'naa Ramazona🤲 manosi: Allohim! Rajab va shabbon oylarida bizga baraka bergin va Ramozon oyiga yetkazgin 🤲 ro'za tutganlarga Allohim sabr bersin 🤲
@mtlyubatashmetova3190 Жыл бұрын
Еткизган шу кунга Аллохимга хамду санолар болсинки хар бир ойимиз кунимиз хайирли болсин Илохим
@shirinzaripova5276 Жыл бұрын
Еру осмонни яратган Оллохимга хамду санолор булсин . Пайгамбарим Мухаммад Мустафо (с. а . в.) га салом ва солавотлар булсин . фарзанд талабларга фарзанд , карздорларга нажот , сафарга чикканларнинг сафари бехатар,беморларга шифоберсин . Аллохим барча мумин бандаларингни узинг уз панохингда асрагин. Утганларни Рахмат килгин.. Тирикларга иймон бергин.. Тоат ибодатларимизни хатоларини кечириб узинг уз даргохингда Кабул айла.Аллаху Акбар.
Ollohim tutgan ro'zalarimizni qabul qilsin.Ajru savobini Ollohimni o'zi bersin
@ГавхарКушакова-б4ъ Жыл бұрын
Allohim ròzalarimizni qabul qilsin ilohim 🤲🏻
@SaodatNabieva-p7p Жыл бұрын
АССАЛОМУ АЛУЙКУМ РАХМАТИЛЛОХУ БАРОКОТ. БАРЧА ПАЙГАМБАРИМИЗ УММАТЛАРИГА РАЖАБ ОЙЛАРИ МУБОРАК БУЛСИН. БАРЧА НИЯТЛАРИ АМАЛГА ОШСИН🙏🤲ШУЛАР КАТОРИ МЕНИ ФАРЗАНДЛАРИМНИ ХАМ ОРЗУ НИЯТЛАРИ АМАЛГА ОШСИН ОЛЛОХИ🙏🙏🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲АМИН.
Ассалому алейкум ражаб ойида нечи Кун Руза тутиш керек
@Umid-m7l Жыл бұрын
@@SaMi-ge4ne Ражаб ойида шунча кун руза тутиш керак деб хеч каерда ёзилмаган хамма уз шароитига караб тутади лекин канча куп тутса шунча савоби куп булади шу 30-кун ичида
Assalomu alaykum iloxim shu yil ota onam kotta xojiga borishlik nasib qilsin inshaalloh amin amin koʻpchlikni duosi 😢😢oʻtadi iltimos sizlar xam dou qiling xammamizni ota onalarimiz borsin olloxni uyiga .😢😢😢😢😢😢