Рет қаралды 3,032
Рамазон ойи - Қуръон ва бошқа илоҳий китоблар: Иброҳим алайҳиссалом саҳифалари, Таврот, Забур ва Инжил нозил бўлган ойдир (Имом Табарий Абу Жалддан ривоят қилганлар). Бу китоблар инсониятган раҳмат ва ҳидоят бўлиб келган. Инсониятни икки дунё саодатига бошлаган.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَالْفُرْقَانِ الْهُدَى مِنَ وَبَيِّنَاتٍ لِلنَّاسِ هُدًى الْقُرْآَنُ فِيهِ أُنْزِلَ الَّذِي رَمَضَانَ شَهْرُ
яъни: “Рамазон ойи - одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир....” (Бақара сураси 185-оят).