Эркаклар-Оила бошлиқлари учун ўта муҳим маслаҳатлар / Erkaklar uchun o'ta muhim maslahatlar!!!

  Рет қаралды 88,643

Muslima Soliha

Muslima Soliha

Күн бұрын

Салоҳиддин домла Шарипов: Оила бошлиқлари учун
"Эркакнинг аёли олдидаги бурч ва вазифалари"
Манба: muslim.uz
Salohiddin domla Sharipov: Oila boshliqlari uchun
"Erkakning ayoli oldidagi burch va vazifalari"
Manba: muslim.uz

Пікірлер: 121
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha 5 жыл бұрын
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (1) Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар. Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади: 1. Молиявий бурчлар. 2. Муомалавий бурчлар. Молиявий бурчлар маҳр, нафақа ва тўйдан иборат. I. Маҳр бурчи. «Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотин бўлиш баробарида эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган молдир. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар улар ундан бирор нарсани чин кўнгилдан тутсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин» (4-оят). Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта оятдан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан, гарчи қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам, эрга маҳр бериш вожиб бўлади. Лекин маҳр бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ боғланаверади, олди-берди кейинроқ бўлса ҳам, зарари йўқ. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида бундай дейди: «Улардан баҳраланишингиз ҳисобига фарз қилинган маҳрларини уларга беринг» (24-оят). Маҳр келиннинг турмуш қуришга рози бўлгани, хотин бўлиб, бир ёстиққа бош қўяётганини тақдирлаш сифатида берилади. Маҳр бериш фарздир. Бусиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Олдинми, кейинми, озми, кўпми, барибир маҳр бериш керак. Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Уларни аҳлларининг изни ила маҳрларини маъруф ила бериб, никоҳингизга олинг» (25-оят). Жўнгина «маҳрларини беринг», деб қўймасдан, «маъруф ила»нинг қўшиб айтилиши ҳам муҳим ҳикмат аҳамият касб этади. Маҳр тўғрисидаги маълумотларни аввал зикр қилганмиз. II. Нафақа бурчи. Никоҳдан сўнг хотиннинг нафақаси эрга вожиб бўлади. «Нафақа» сўзи луғатда «яхшиликка маблағ чиқариш» маъносини англатади. Шариатда эса, ўз қарамоғидаги шахсни етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақанинг эрга вожиб бўлиши Қуръон, суннат, ижмоъ ва ақл ила собит бўлган. Қуръондан далиллар: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар: «...Бас, аёллар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор...». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилганлар. Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» - дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, (ёки мол касб қилсанг) уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», - дедилар у зот». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha 5 жыл бұрын
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (2) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳинд бинту Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди. «Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот. Барча уламолар аёлларнинг нафақаси эрларига вожиб бўлишига иттифоқ қилганлар. Аёл киши эрнинг хизматларини қилганидан кейин, унинг измида бўлганидан кейин, албатта, унинг нафақаси эрга вожиб бўлади. Нафақа ҳақида қуйидаги масалаларни билиб олиш ва уларга ихлос билан амал қилиш оила ва унинг аъзолари учун ўта муҳимдир: 1. Нафақанинг миқдори иккисининг ҳолига қараб бўлади. Ҳар иккиси бой бўлса, бойликка яраша, камбағал бўлса, камбағалликка яраша бўлади. Эр бой, хотин камбағал ёки аксинча бўлса, икки ҳолнинг ўртасида бўлади. Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам. Ҳар бир оила ўзининг иқтисодий ҳолидан келиб чиқиб, хотиннинг нафақасини белгилаши керак. Эрлар мумсиклик қилмасликлари, хотинлар талабни ҳаддан ташқари кучайтирмасликлари лозим. Ҳозирги кунимизда эркакларнинг кўпчилиги аёлларини нафақа билан таъминлаш борасидаги бурчларини шараф билан адо этаётганлари қувончли ҳолат. Лекин баъзи ҳолатларда хотинларга нафақа масаласида зулм бўлаётганлиги ҳақида шикоятлар ҳам кўп. Яна айрим эркаклар, хотинини нафақа билан таъминламаётгани етмагандек, «Бошқаларнинг хотини ишлаб пул топаётибди, сен ҳам мени боқасан», деб телевизор кўриб ётишибди. Бу эса чидаб бўлмайдиган ҳолдир. Фақиҳ уламолардан нақл қилинган «Агар хотин отасининг уйида бўлса ҳам ёки эрнинг уйида бемор бўлса ҳам» деган жумла ҳам бугунги кунимизда алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб қолди. Кўпчилик хонадонларда келин бемор бўлиб қолса, отасиникига олиб бориб қўйишни фарз ёки вожиб деб англаётганлар ҳам йўқ эмас. Ота-она, қариндошлар ёки таниш-билишлар хотини бемор бўлган эркакка: «Аёлинг бемор бўлибди, отасиникига олиб бор», дейишади. Яна келин тузалган куннинг ўзидаёқ уни қайтариб олиб келишга амр қилишдан хижолат ҳам бўлишмайди. Чунки бу нарса одатга айланиб қолди. Аслида, бетоб бўлган келинни отасиникига олиб бориб ташлаш ўзини билган ҳар бир шахс учун ор, номус бўлиши керак. Балки, мабодо, келин отасиникида бемор бўлиб қолса ҳам, эр уни ўз уйига олиб келиб, даволаши лозим. Эр зиммасидаги хотин учун вожиб нафақалар беш қисмдир: А. Таом. Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва таомга қўшиб ейиладиган (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) нарсалар ҳамда таом пишириш учун кетадиган барча маҳсулотлар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак, мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади. Б. Кийим. Етарли даражада, бир сидирға кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида: «Ҳар олти ойда бир сидирға янги кийим олиб берилади», дейилган. В. Маскан. Эр ўз хотинини маскан - турар жой билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти даражасида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган, унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим. Г. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор солиб бериш ҳам унинг нафақасига киради. Д. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйнинг керакли матоҳлари. 2. Агар эр моли бўла туриб, аёлига нафақа қилмаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Аёл талаб қилса, эрнинг бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди. 3. Ўзбошимчалик билан уйидан чиқиб кетган, қарз учун ҳибсга олинган, куёвнинг уйига касаллиги туфайли келтирилмаган, мажбурланган (олиб қочилган) ва эрисиз ҳаж қилган аёлга нафақа йўқ. Аёл агар эри билан бирга ҳаж қилса, шунда ҳам сафар ва киранинг нафақасига эмас, муқимлик ҳолатида оладиган нафақасига ҳақлидир. 4. Бой эрга хотин учун бир ходимнинг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Саҳиҳ қавлга биноан, камбағал эрга бу нарса вожиб бўлмайди. 5. Эрнинг нафақадан ожизлиги учун оралари ажратилмайди. Аёлга эрнинг ҳисобидан қарз олиш амр қилинади. Эр нафақа беришга ожиз бўлса ҳам хотинидан ажратилмаслигининг ҳужжати қуйидагича. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида марҳамат қилади: «Агар ночор бўлса, бойигунча кутишдир» (280-оят). Демак, ночор одамнинг бойишини кутиш керак. Ночорлиги учун бошқа чора кўриш дуруст эмас. Аллоҳ таоло «Нур» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ Восиъ ва Алиймдир» (32-оят). Оятда фақирлик никоҳга тўсиқ бўла олмаслиги таъкидланмоқда.
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha 5 жыл бұрын
ЭРНИНГ АЁЛИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ (3) 6. Кимга камбағаллигига қараб нафақа юкланган бўлса-ю, кейин бойиса, агар хотин талаб қилса, бойлигига мос нафақа ила тўлатилади. Аксинча, бойлигида нафақа белгиланса-ю, кейин камбағал бўлиб қолса, камбағаллик даражасига қараб нафақа қисқартирилади. 7. Ўтган муддатнинг нафақаси соқит бўлади. Эр маълум муддат нафақа бермай юрган бўлса, кейин уни тўлаши лозим бўлмайди. 8. Илло, қози тайинлаган ёки икковлари бир нарсага келишган бўлсалар, ўтган муддатникини ҳам бериш вожиб бўлади. Бунда икковлари ҳам тирик бўлиши шарт. Агар бири вафот этган ёки аёлни нафақани олишидан аввал талоқ қилган бўлса, тайинланган нарса соқит бўлади. Бироқ, аёл қозининг амри ила қарз олган бўлса, соқит бўлмайди. 9. Муддатидан олдин берилган нафақа, икковларидан бири муддатдан олдин вафот этса, қайтариб олинмайди. Мисол учун, бир киши хотинининг бир йиллик нафақасини олдиндан бериб қўйди. Аммо бир йил ўтмасдан, икковларидан бири вафот этди. Шунда нафақа қайтариб олинмайди. 10. Хотиннинг маскани эрнинг аҳлидан бирор киши бўлмаган уйда бўлиши шарти ила эрга вожиб бўлади. Ҳаттоки, эрнинг бошқа хотинидан бўлган боласи ҳам бўлмаслиги керак. Илло, аёл рози бўлса, майли. Агар эр хотинни ҳеч ким йўқ уйга жойлаган бўлса-ю, хотин эр ураётгани ва озор бераётгани ҳақида қозига шикоят қилса ва ўзининг солиҳ қавмлар орасида жойлаштирилишида ёрдам сўраса, қози хотиннинг гапи тўғрилигига амин бўлса, эрни зажр қилади ва хотинга тажовуз қилишдан қайтаради. Аммо, эрнинг хотинга озор бермаётганига гувоҳлар бўлса, тек қўяди. Агар атрофда ишончли кишилар бўлмаса ёки улар эрга тарафдор бўлсалар, қози хотинни солиҳ қавмлар орасига кўчиришни эрга мажбурий амр қилади. 11. Эрнинг ҳовлисидаги алоҳида, қулфланадиган уй аёлга кифоя қилади. Яъни, бир ҳовлида бошқа уйлар ва кишилар бўлса ҳам, алоҳида яшаш учун лозим қулайликлари бор уй бўлса, етади. 12. Эр хотиннинг олдига у(хотин)нинг ота-онасини ва бошқа эрдан бўлган боласини киритмасликка ҳақли. Чунки уй уники ва у ўз уйини ўзи хоҳлаганича тасарруф қилиш ҳаққига эга. 13. Хотинга истаган пайтларида назар солишларидан ва гапиришларидан (қариндошларни) ман қилишга (эрнинг) ҳаққи йўқ. Чунки силаи раҳмни кесишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. 14. «Эр аёлни ҳафтада бир марта ўз ота-онасининг олдига чиқишидан ва уларни аёлнинг олдига киришларидан ман қила олмайди» деган гап бор. Ота-онадан бошқа маҳрамлар йилига бир марта. Ва шуниси тўғри. Маҳрамларнинг зиёратига оид сўз айтган машойихлар ичида «мазкур муддат бир ойдан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам, «бир ҳафтадан ошмаслиги лозим», деган уламолар ҳам бор. 15. Fойибнинг хотинининг, боласининг ва ота-онасининг нафақаси унинг молидан фақат уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан тайин қилинади. Fойиб - йўқолиб қолган одам. Унинг молидан фақат хотини, боласи ва ота-онасининг нафақасини қози белгилаб беради. Бошқа қариндошларнинг нафақаси соқит бўлади. «Уларнинг ҳаққи бўлган жинсдан» дегани «уларга зарур бўлган нарсалардан» деганидир. «Мана буни сотиб, ишлатарсизлар», деб бошқа нарсаларни бериб бўлмайди. 16. Бунда мол омонатга қўйилган, музорабада қатнашган бўлмаслиги ёки қарзга олган кишининг ҳузурида бўлиши ва у(эр) буни эътироф қилиши шарт. Шунингдек, никоҳнинг эътирофи ҳам бўлиши ёки қози буларни билиши лозим. Яъни, қози мол, никоҳ ва насабни билса, нафақа ҳақидаги ҳукмни чиқараверади. Чунки қозининг билими ҳам ҳужжат ҳисобланади ва у ўз ўрнида бу билан ҳукм чиқариш ҳаққига эга. 17. Қози аёлга эр унинг нафақасини бермаганлиги ҳақида қасам ичтиради ва ундан кафолат талаб қилади. Аёлнинг қасам ичирилиши эр ғойиб бўлишидан олдин унга нафақасини берган бўлиши ва аёл қозини алдаётган бўлиши эҳтимоли борлиги учундир. Кафил эса, мабодо, эр келиб, аёлга нафақасини кераклигича қолдириб кетганини исбот қилиб қолса, тўлаб бериши учун талаб қилинади. 18. Fойибга нафақани юклаш учун ҳужжат келтиришни талаб қилмайди ва аёлга эр номидан қарз олишни амр қилади. Никоҳ ҳақида ҳукм чиқармайди. Имом Зуфар: «Нафақа ҳақида ҳукм чиқаради, никоҳ ҳақида чиқармайди», - деган. Бугунги кунда қозилар эҳтиёж юзасидан шунга амал қиладилар. Чунки бунда одамларга енгиллик бор. 19. Ражъий ва боин талоқ қилинган, озод бўлгандаги ва балоғатга етгандаги каби маъсиятсиз хиёр туфайли ёки куфув бўлмагани учун ажрашган аёлга нафақа ва маскан берилади. Бу ҳукмга қуйидаги далиллар мавжуд: Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). ” дейилган. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 233-оятида марҳамат қилиб : “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ("Бахтиёр оила" китоби).
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha 5 жыл бұрын
@@Диля-ф1в Domla bu yerda savol-javob qilmaydilar. Siz ko'k yozuvli linkni bosing. Savolingizni o'sha yerda bering: savollar.muslim.uz/
@ЗарринаКурбонова-б9е
@ЗарринаКурбонова-б9е 4 жыл бұрын
Ер айолини йузига уриш мумкин емасми мени ерим йузимни уриш ета турсин йузимни уриб синдирган ер бу килмишига олоҳ ҷазолайдими нега бало урмайди бундой ерларга айтинг
@УмидаАслонова-ф3я
@УмидаАслонова-ф3я Жыл бұрын
@@ЗарринаКурбонова-б9е Сабр қилинг адолат тарозиси қўйилганда албатта хаққини олади. У кун Қиёмат кунидир
@ГулиМ.И
@ГулиМ.И Жыл бұрын
Ассалому алайкум. Рахмат сизга. Сиздака инсонни тарбиялаган ота онангизга рахмат. Илохим мениям эрим шунака булсинлар. Айтганингиздай сааал угли билан келини бахтлирог яшаса чехраси очилмай хотин кули деб маззам булмаяпти деб углини ёнида олиб ётайдигон аёлларга оналарга инсоф берсин шунака камайсин
@GOOD-bq3pq
@GOOD-bq3pq 5 жыл бұрын
ИБОДАТСИЗ ВА ИТОАТСИЗ ЭР БИЛАН ЯШАШ ҚИЙИН.ҚАЛБИДА ЗАРРАЧА АЛЛОХДАН ҚЎРҚУВИ ЙЎҚ ИНСОН, ХУДБИН БЎЛАДИ.
@Диля-ф1в
@Диля-ф1в 5 жыл бұрын
Ха шунака ман шунде инсонни куриб тураман боларни бокиш тугул хотинга ишлаб ердам килай ижарад 10 йилдан бери яшеди акали боларига 4 нон обкелмайди хотин бечара узи ишлаб дори дармония ката углини мактаб камларни хар чиким узини буйнида ерда Инсоф Оллох деган суз калбида булмаса у одам ер ер маску виждонсиз бир хайвондир ва хайвон ундан авзалдир дейишади
@Диля-ф1в
@Диля-ф1в 5 жыл бұрын
Бундай ерларни Оллох жазоласин дейман чункий хайвондай яшаб уйланиб хам шундай яшайман дейди угналиши кийин иймонсиз еркек
@ГуляУмарова-х7р
@ГуляУмарова-х7р 3 жыл бұрын
ОЛЛОХНИ ОЛДИГА ЖАВОБ БЕРАДИ ХАЛИ
@shahzodrozimov5729
@shahzodrozimov5729 2 жыл бұрын
Айникса ичадигани
@БегуборимОнам
@БегуборимОнам 2 жыл бұрын
Мени ичимдагиларни ёзибсиз ози колидан хеч нарса келмайди эркак киладигон эркак битрадигон ишларни аёли ози килади шундаям уйда тутриги йук кони ичади тег отировре демасдан озим эпломадимку шу ишни шу биттрдику деме Яна сен эрсанда деб пичин килади ё яхши гапга ё ёмон гапга тушинмеди тан огиси кемеди яна хурмат талаб килиди бунака Эрни кандай Эр дийиш кк
@user-ip7ed1oi8r
@user-ip7ed1oi8r 5 жыл бұрын
Оллох сиздан рози булсин домлажон
@АЗИЗАХОН-х9в
@АЗИЗАХОН-х9в Жыл бұрын
Ассалому алекум домла марузангиз жуда жудайам чиройли минг рахмат домла
@ШахнозаАтаева-к8т
@ШахнозаАтаева-к8т Жыл бұрын
Шундай видеолар купрок чиксин ИншаАллох
@gulyaalimova6670
@gulyaalimova6670 5 жыл бұрын
Ассаалому алейкум барака топинг умриздан барака топинг шунака марузалани эшитган эркейларга инсоф бериб берсин
@kamronjahonov4321
@kamronjahonov4321 Жыл бұрын
Alloh rozi bulsin sizdan
@fotimaflowers093
@fotimaflowers093 Жыл бұрын
Банака нарсаларга амал киладигон эркаклар 1000тадан битта хулки чиройли эркак жуда кам
@sarvinozbibitova9642
@sarvinozbibitova9642 2 жыл бұрын
Рахмат домла Аллохимга шукур битта сиз кунгилдагидай гапирдингиз
@azizbekkudratov5081
@azizbekkudratov5081 2 жыл бұрын
Sizning ota onangizga ming rahmat, shunday inson tarbiyalaganlari uchun. Ma'ruzangiz juda gòzal!
@azizanorboboyeva4281
@azizanorboboyeva4281 Жыл бұрын
Оллох рози булсин сиздан ота онангизга рахмат
@feruzahonraimova1304
@feruzahonraimova1304 5 жыл бұрын
Рахмат жудаям чиройли гапирганлар эркак киши майда гаплиги бн бездиради аелини.
@nurmuxammadkarimov1289
@nurmuxammadkarimov1289 3 жыл бұрын
MashaAlloh qaniydi meni erim xam ewitib amal qilsa.
@habibullorahmonov
@habibullorahmonov Жыл бұрын
Комент езмастан намозни устида Аллохтан суранг Хамма хаетизни билиши шарт эмас
@Naika0909
@Naika0909 Жыл бұрын
Ех опа бу эркаклар аеолди кадирламе койишди жудахам кийин
@АлибекАлибек-в1в
@АлибекАлибек-в1в 5 жыл бұрын
Аёл кишига бир чимдим мехр керак холос колган ишларни узимиз килаверамиз онаси молодец сен хамма ишларни килб чарчамадими деса у инсонни кайерда юрипсиз деб хам сурамаймиз тугрими хурматли аёллар
@ГуляУмарова-х7р
@ГуляУмарова-х7р 3 жыл бұрын
Туппа тугри гапингиз яхши гапдан илон инидан чикканмиш
@umidanabiyeva5214
@umidanabiyeva5214 2 жыл бұрын
Tugri haqatdan mehr bersa yaxshi gapirsa ayol kishi jahl qib turganiyam esidan chiqadi faqat ayoldi aybini aytersa ayol bezib ketarkan
@Мухибахон-ж6ы
@Мухибахон-ж6ы 2 жыл бұрын
Тугри
@shahzodrozimov5729
@shahzodrozimov5729 2 жыл бұрын
Жуда тогри
@Naika0909
@Naika0909 Жыл бұрын
Э опа оша гаптихам айтмедию
@АЛХАМДУЛИЛЛАХ-ц6в
@АЛХАМДУЛИЛЛАХ-ц6в 2 жыл бұрын
Оллох Рози булсин сиздан сизга ухшаган инсонла купайсин иллохим
@insafim
@insafim 2 жыл бұрын
Бизнинг эр фақат йиғлатади
@СамсунгСамсунг-т4с8ъ
@СамсунгСамсунг-т4с8ъ 2 жыл бұрын
Bizdaham shu allohim ozi insof bersin
@БегуборимОнам
@БегуборимОнам 2 жыл бұрын
Ха домлажон одоб бериш у ёкда турсин Ота онамиздан олган одобимизни хам йук килиб вахший жодугарга айлантириб койди бу эржон умри узок сог болсин Нима болгандаям борига шукур,...
@sanjaruzoqboyev6159
@sanjaruzoqboyev6159 2 жыл бұрын
Оллохим рози булсин сиздан рахмат
@NarvuzQurbonboyiv
@NarvuzQurbonboyiv Жыл бұрын
Менинг жуфти халолим дунйодаги Энг яхши ва мехрибон Эр оллохимга Минг шкур.
@zuxraismoilova8162
@zuxraismoilova8162 2 жыл бұрын
Тогри айтасиз домла хеч эримдан яхшилик кормадим
@moxgulxonimyusupova2908
@moxgulxonimyusupova2908 2 жыл бұрын
Ассаломалекум юрак юрагимнинг туридаги дардларимни гапирибсиз домлажон Оллох сиздан рози булсин иншооллох барча эркакларимизга шунака инсоф кирсин иншооллох амин .
@жасуррайимбоев
@жасуррайимбоев 5 жыл бұрын
Оллохга шукур мани эрим доим манга уй ишларимда ёрдам берадилар илохим танлари сог булсун
@allombekrahmonov9630
@allombekrahmonov9630 5 жыл бұрын
Assalamu Aleykum Ollox rozi bo'lsin Bizga xam Ollox muslima jufti xalollar nasib etsin Omin Omin Omin Omin
@yoknededinsensozunadikkate5242
@yoknededinsensozunadikkate5242 Жыл бұрын
Olloh rozi bosin
@sardorsarborov3103
@sardorsarborov3103 5 жыл бұрын
Аллохимга шукур шундай жуфт берган ризк насиба берган фарзандларимни аьто этган аллохим .Турмуш уртогим илохим умрлари зиеда булсин , бизни деб мусофир ерларда ишлаб юрибдилар , аллохим сендан илтижо килиб сурайман биргаликда болажонларимизни камолини куришни уларни куриб кузимизни кувонтиришни иншоаллох , биргаликда чол кампир га етказсин , биргаликда хажларга бориш насб килсин илохим болажонларимизни хузурини куриш насб килсин биргаликда .Умрлари зиёда булсин Аллохим .Аллохим дан миннадорман шундай турмуш уртог насб килганига аллохимга шукур .
@xayrulloxon7265
@xayrulloxon7265 5 жыл бұрын
👏👏👏
@Диля-ф1в
@Диля-ф1в 5 жыл бұрын
Ха жудаям манолик сузлардан тарбия курганиз ойлезда каталар хулки беретган килетган насихатлари шунчалик фикирлаб яхши инсон екансизкий шу даражага йетказибди ЯРАТГАН илойим ер хотини уртасида мехр кутарилмасин нима ният килган булсангиз ниятизга йетин лекин хамаям сиз уйлаган фикрда емас екан сиздака фикирлаш учун яши ойлада устб тарбия маданят ойладаги ерке устуни хамжихатлик фикрини билиши шарт шунда ойлада мехр кочмиди 😢😢😢😢😢😢😢
@Юлдузхон-ч8ф
@Юлдузхон-ч8ф Жыл бұрын
Рахмат э бор эканку шу гапларди айтайдигон одамэй
@munirarahmonova3013
@munirarahmonova3013 Жыл бұрын
Рахмат сизга хаетий гап гапирдиз мени эрим доим кунглимди огритади УЗИ узокда лекин шу телефонда базида шу телефонди ишлатгим келмаеди борган сари кунглим КОБ борябди севиб турмиш килганман куркиб кетаман кунглим колиб кетмасин деб мени аебим Нима экан уч болани деярли узим катта килдим узлари доим мусофирчиликда беайб парвордигор хатоларим бордир доим уларни кутиб яшаеман эрим намоз укисин диеман афсус !укимаедилар Зоро инсоф криб колар.
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha Жыл бұрын
Alloh taolo mushkullaringizni oson aylasin.
@zulayhotojimatov9233
@zulayhotojimatov9233 2 жыл бұрын
Alloh rozi bōsin sizdan ikki dunyo saodatiga erishin In shaa Alloh Otajoniz Onajonizlani Alloh jannat bilan siylasin In shaa Alloh
@ahmedov4408
@ahmedov4408 5 жыл бұрын
Оллох рози булсин рахмат.
@имяфамилия-м7с3э
@имяфамилия-м7с3э 5 жыл бұрын
Аллох рози булсин
@DustMurod1980
@DustMurod1980 Жыл бұрын
Оиладаги аразни кетказадиган йигирмата жумла: 1. Тўғри айтдингиз; 2. Ҳўп бўлади; 3. Сизни (сени) яхши кўраман; 4. Сизни (сени) жуда яхши тушуниб турибман; 5. Қўлларинг дард кўрмасин; 6. Ягонам; 7. Кечир; 8. Сен барибир бошқачасан; 9. Инша Аллоҳ яхшиликка; 10. Сен Аллоҳимнинг менга ҳадясисан; 11. Муаммо йўқ; 12. Раҳмат, жоним; 13. Сенга жаҳл қилмадим; 14. Сени дуо қиламан; 15. Сен топган пул сеники, мен топган ҳам сеники; 16. Буни сен қилмайсан, биламан; 17. Сенинг борлигинг бахтимиз; 18. Қуръонимга қараб қўй; 19. Аллоҳ сендан рози бўлсин; 20. Зўр чиқибди, ярашибди... • Сиз яна қўшишингиз мумкин. Муҳими жумлаларни ўрнида ишлатиб оилангизни мустаҳкамланг ва турмушингиз фароғатли бўлсин!
@Naika0909
@Naika0909 Жыл бұрын
Бунака гаплар эшитмагаман эримдан тоба нима учун яшаятбан мен
@shahodatdiyorbek1140
@shahodatdiyorbek1140 2 жыл бұрын
Rahmat.
@АЛЛОХИМКАЛБИМДАСАН
@АЛЛОХИМКАЛБИМДАСАН 5 жыл бұрын
АССАЛОМ АЛАЙКУМ .АЁЛ ЗОТИ ЯХШИ ГАП ГАДОСИДУР ЯХШИ ГАП ЭШИТГАНСАРИ КАЛБИДА ГУЗАЛЛИК ПАЙТО БУЛАДИ БУ ГУЗАЛЛИКНИ ЭНГ ЯКИН ИНСОНЛАРИГА БАХШИДА КИЛАДИ АЛХАМДУЛИЛЛОХ
@adamolu656
@adamolu656 5 жыл бұрын
Тўғри нимага биласизми чунки сиз аёл бизга буни айтаяпсиз Илоҳим Бахтимизга Соғ Саломат Бўлинглар Иншааллох
@adamolu656
@adamolu656 5 жыл бұрын
@@АЛЛОХИМКАЛБИМДАСАН Аллоҳ Рози Бўлсин ! Ва Рахматуллохи Ва Барокатух ! ЖазақиЛлоҳу Хайрон !
@ШодмонбекШодмонов
@ШодмонбекШодмонов 5 жыл бұрын
оллохим рози булсин рахмат
@engsaralaribizda4554
@engsaralaribizda4554 2 жыл бұрын
Яхши айлар эри учун умирини бахшида киладию лекин умур буйи тилидан яхши ширин суз кутиб яшайди айол кишини олохим сабрли килиб яраткан нима галари булса хам бегоналар олдида жуфти халолини бумагур бухтолар билан иза килиш мусулмончиликгимизга тугри келмайди нима булганда хам бази эркакларимизда олох инсоф берсин сига какон рахмат шудай марузалардан купрок чикаринг олох рози булсин
@ПАрвизХасанов-л1ю
@ПАрвизХасанов-л1ю 2 жыл бұрын
Тугри айтибсиз аёл умрини борини эрига бахшида килсаю умри эрини Ширин сузини кутиб утса Алам килар экан афсус
@нодираБаБаева
@нодираБаБаева 5 жыл бұрын
тогри айтдингиз катта рахмат
@kozimkozimov9443
@kozimkozimov9443 Жыл бұрын
Tani joniz sog bolsin domla juddayam chiroyli maruza bolibdi hamma ayollarni ichidagi gaplarni aytibsiz rahmad
@mirjaxonmirzaxakimov
@mirjaxonmirzaxakimov Ай бұрын
Olloxim meni erimgayam iymon qalbiga diyonat mexr muxabbat joyla bir igiz shirin soz aytishi uchun jonimni berardim afsus bolalarimam qiynalib ketdi adasini bemexrligidan 😢😢😢😢😢16 yil boldi oilali bolganimga xali shirin soz eshitmadik minnat xunuk gaplar bilan sokadi bollarimni otasidan kongli qolyatti shunga quynalaman
@Бибиойша-з5я
@Бибиойша-з5я 2 жыл бұрын
😥😥 Жуда тугри гапирдиз Рахмат мани эримам бева топип куп сукинадиган бб колган олохимга топшираман
@ISLOMVAOXIRAT
@ISLOMVAOXIRAT 5 жыл бұрын
Хак гап
@KRASAVITSA.
@KRASAVITSA. 5 жыл бұрын
Koynimdide gaplani gapiripsiz domla taniz sog bosin. Erim solixa onami sokib xaqorat qilurila gap talawb qosey uygayam kopinca zorga borb kelaman man uwanda icimdan hafa bo'lib iloxim otam onam tanu jonlari sog bo'lib 50ga kirsamam 60ga kirsamam Inshaallox otami onami xizmatlarini yelb yugurib qiliy diman. Cunki bizada 4ta qiz xozi ula 60ga qarab ketwvoti ikkalovligizi qoliwdi. Inshaallox umrligi uzoq tanu jonligi sog bosin qowa qarib yuriwsin Iloxim
@maftunagafforova7151
@maftunagafforova7151 2 жыл бұрын
Ajoyib maruza juda tasirli
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я 2 жыл бұрын
Хакикат гапларни жуда тугри келадиган сузлардан гапирилган юрагимни тубида канийди качон бизда унака булармикан умид билан умрим утиб кетаябди лекин бизда бошкалар учун марузада айтилгандек яни бегоналарни хожатини чикариш учун хар доим тайёр мехрибонлари бор бегоналар учун
@azizmirzabaev7124
@azizmirzabaev7124 2 жыл бұрын
Ракмат сизлардин баринизга аллакка шукир менин уш балам бар лйкин ери катин болип яшамаймиз бирак бирге яшап атирман ата анаси мен бирге турамиз ата анасина карайман келинлик озйпамиди барин киламан кеуим баскасин тауип алган тек уйинде ата анасина карап солардин кизметинде боламан кеуиме сойлесем урип кетеди тайагин жемейин деп ундемймен ата анасина айтисам ат казигин тапади идеме ози кайтип келеди деп баласинин созин сойлйди мени урмай койса анаси жамаллап ургизади уйимеде барип отирип келемен уш балам мен кайда бараман жане келемен симбаган жерим калмади Маган не маслакати бересиз бетинен алмайман не айтиса барин ислймен уйинин кули ман сабиримда таусилди
@Sitora305
@Sitora305 Жыл бұрын
Assalomu alaykum domla... Hayotimni qaynotam bowciligi bilan qaynonam buzib yuboryabdilar... Eng alamlisi turmuw urtogʻim hecnarsa qilmadi hecnarsa demadi... Hali turt oylik kelinman mahalla yordam berolmadi hokimyatga boring dib maslahat beriwdi sababsizdan sababsiz ajratib yuboradigan osongina ota onalarini aytganini qilib ayolidan vos kecyotgan erkagu ota onalarga ham qonun bormi unday insonlarga qanday qilib chuntiriw kerak nima qilsa koʻzlari ociladi din tomondan vediyolarni tawladim yetib borarmikan dib qaynotamga likin koʻzlari ocilmayabdi... Hecbir qiz bolaga ota uyiga kilib yawaw nasb qilmasin ekan yuzim kulgani bilan icim tamom bulyabdi... Iltimos oylamni saqlab qoliwim ucun yoʻl yuriq koʻrsating... Qonun tomonlama boʻlsa ham koʻzlarini ochib beriwsin... Hali farzandim yuq erimdan bowqa suyancigʻim yuq edi lekin onani gapiga kirib hotindan yuz ugiriw bu judayam alam qiladigan narsa bular ekan... Nikoh uqilayotganda koʻp narsalarni zimmalariga oliwadi likin nima ucun wularni qiliwmaydi.... Uzi umuman oilani buziwga Olloh amri bilan qurilgan oilani buziwga ota onalarni nima haqlari bor haqiqat bormi bu dunyoda... Iltimos yordam beringlar qacongaca ayollar osonlikcha qora bulib qolaveradi.... Qacongaca erkaklar masulyatlaridan bow tortiwadi💔😢
@sadjidatolkinovva6072
@sadjidatolkinovva6072 2 жыл бұрын
Хадяни гапирмасаям бу́лади 17йил яшадим бир тийн бермеди касалими кутмеди лекин беваларни хожатини чикариб етимларни бошини силаса савоб бу́лади деб ку́чага сарфлайди афсус
@MuslimaSoliha
@MuslimaSoliha 2 жыл бұрын
Alloh taolo insof bersin. Yaxshlik oiladan boshlanadi.
@Naika0909
@Naika0909 Жыл бұрын
Домла ассалом алеким Ширин гап гапирищ уйогда турсин хозир иштан келдим ишлеман оллохга шкур эрим коними бакмеди аеолди бакмаса кандей гунох болади
@dilshodaakbarova6753
@dilshodaakbarova6753 Жыл бұрын
Бизда ака хотини хулди кучаде аеларни диб Нима Нима килш кере
@ziyodameliboeva1248
@ziyodameliboeva1248 Жыл бұрын
Etiborsiz erdan ayoli taloq soʻrasa boʻladimi Yana koʻp sabablari boʻlsa
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я 2 жыл бұрын
Аёлларни юрагини огриги бу умри буйи ютиб келаятган доги бу кора дог умуман кетмайдигон дог умуман
@АлиАли-ы3у
@АлиАли-ы3у 5 жыл бұрын
Домла мен эрим билан россияга келдик ишлагани эрим кунда ишла деп урушадилар ишлашга кеганмиз тугри лекин мен каерга ишга борсам хам номоз укимайсан ищда румолийни ечип келасан дейишяпти эрим кунда мен билан урушяпти ишла деп хечам тинчлик йук кунда худодан сурайман инсоф берсин эримга номозинг хеч нарса кибермийди ишла дейди уйга кайтайлик десам эрими уй йук хеч нарсаси йук оллох учун теканман эримга нима килай айтинг домла
@МанияКамалова-й6н
@МанияКамалова-й6н 5 жыл бұрын
Хақ гап
@xasanboyegemberdiev7317
@xasanboyegemberdiev7317 3 жыл бұрын
Ишламаенг сабр килиб туринг Аллох Бир йолни курсатар
@ЮлдузРаджабова-щ1л
@ЮлдузРаджабова-щ1л 5 жыл бұрын
Аллохим хаммани жуфти билан яратган ана шу умр йулдоши аввалам бор аллохимиз олдидаги бурчлари билгандагина узинг хотини олдидаги бурчлари биларди🤔🤔🤔🤔🤔🤨🤨🤨🤨🤨
@Диля-ф1в
@Диля-ф1в 5 жыл бұрын
Гапизга кушиламан опа илойим иймонли ерлардан булишсин лекин калада хеч вако йук ер охригача хушайиб утади чункий куряпман угналиши кийин ЯРАТГАН калбин мухрлаб кузларни очик кур килган
@РахатжонЖуманиёзова
@РахатжонЖуманиёзова 2 жыл бұрын
Мени эрим едириб ичириб утирганига минат килиб юзимизни чикармайди пул берса мен айтиб утираман у хисоб китоб килиб утиради 2гапни биринда мен едирдим сларни деб сукиниб утиради
@gulandonganiyeva9795
@gulandonganiyeva9795 2 жыл бұрын
Assalomu aleykum menikiyam shunaqa .Nega bunaqalar bilmayman
@holmirzoevrahmatulloh7392
@holmirzoevrahmatulloh7392 2 жыл бұрын
Ассалому алейкум мени икки фарзандим бор мени хужайиним хам шу мусофир да ишлидилар хар икки гапини бирида сенларди бокяпман пул жунатяпман диб куни йугки йиглатмаса узим ишле дисам фарзандларим ёш хали.
@МуяссарБахтиёровна
@МуяссарБахтиёровна 2 жыл бұрын
Маникиям охирги пайт ку́п гапиради шу су́ззи, ман у́лайми бир у́зим, хамма нарсани манга ташаб ку́йгансанла девуради. Вахоланки, энг кераги битта уй- жой киберолмади. Топганида хаммага килиб, энди фарзандлари катта бу́лганда, оддий ижарадаги киберган хаётиниям миннат килади...
@mujohidmujohid8723
@mujohidmujohid8723 2 жыл бұрын
@@МуяссарБахтиёровна Эх биз айоллар сабир косам толди 25йилдаям уй жой киберолмади ажаллаб когур углим катта болиб русга кетти
@musi95.
@musi95. 2 жыл бұрын
Мени эрим хам ашнака🥺
@yulduzyul4ieva430
@yulduzyul4ieva430 Жыл бұрын
Эр пул бериб едирса ичирса барибир этиборсиз буса буни кераги йук экан
@ИхтиярШениязов
@ИхтиярШениязов Жыл бұрын
Айолим манга бой сунмайди
@fbxhxhxhudduydy7280
@fbxhxhxhudduydy7280 2 жыл бұрын
Оллох рози булсин сиздан.Жаннатлардан жой ато килсин аллохим.Жуда тугри гапларни айтибсиз.
@hjfjdcnnfnd7579
@hjfjdcnnfnd7579 3 жыл бұрын
Аёлини эркак тарбия килади аввало эркак узи тарбияли булиши керак
@jiydalikalhakkim7671
@jiydalikalhakkim7671 2 жыл бұрын
Жуда тогри аёлни эркак тарбиялар экан.
@xuriyatsoatova3672
@xuriyatsoatova3672 Жыл бұрын
👍
@WayneRooney-f6z
@WayneRooney-f6z Жыл бұрын
Erkaklarga hotini xiyonat qilmay ögirlik qilmay ota onasini bexurmat qilmay yashasa boʻldi boshqa nima qilsa ham kechiriladi
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я
@БахтиёрСайдуллаев-ю6я 2 жыл бұрын
Аёли эркак учун оддий бир маток деб бошкалар гуёки айрим эркаклар учун кугирчок кани эди бировни кугирчок аёли каби узини аёлини хам вактида эзозлаганда эди хозир бу эркакни аёли хам бошкалар учун хам кугирчок булиб куринар эди
@sanjaruzoqboyev6159
@sanjaruzoqboyev6159 2 жыл бұрын
Шундей еркак лар борки уз боласини уйламиди узини йахши куралии иймони сус еркалар дб биламан бу оллохдан куркмаслик
@asal4376
@asal4376 5 жыл бұрын
Ey domila mani bu dunyoda yolgiz onam bor onamga mandan boshqa farzandlari yuq shunda erim menga yaxshi gapirip onam bilan yaxshi gaplashsa qayinopalarim qayinukam qaynonam erimni hotin quli deb erimni kuzini ochirmaydi meni erimga yolgon gaplar gapirip meni urdiradi erimni uyidagilari uchun hotin ursa zur degani afsus
@АЛЛОХИМКАЛБИМДАСАН
@АЛЛОХИМКАЛБИМДАСАН 5 жыл бұрын
ОИЛА МУОМОСИ КУЧАГА КИКМАСИН СИЗГА ОЛЛОХИМ САБР БЕРСИН САБРИНГИЗ МУКОФОТИ КАТТА ОЛЛОХ ОЛДИДА ИНШААЛЛОХ
@МанияКамалова-й6н
@МанияКамалова-й6н 5 жыл бұрын
Xak гап айтынгыз рахмат сизге
@binafshashukurova3217
@binafshashukurova3217 5 жыл бұрын
barcha muslim erkaklar oilasini ayolini hurmat va himoya qiliwi kk chunki uwa muslima ayol ham yaxwi orzu niyat bn umr yuldowiga umrini bagiwlagan buni hech qachon inutmaslik kk
@нодираБаБаева
@нодираБаБаева 5 жыл бұрын
хаммамизга худо инсоф берсин
@Диля-ф1в
@Диля-ф1в 5 жыл бұрын
Ха ойни етак билан епи булмагандай хамаекни вакти соати келади иширилган пуфек хам соатида дами чикиб ерилади инсон хам шундай
@АЛХАМДУЛИЛЛАХ-ц6в
@АЛХАМДУЛИЛЛАХ-ц6в 2 жыл бұрын
😢😢😢😢
@sammakro4500
@sammakro4500 Жыл бұрын
Пешонангга езганидан айрилма но дегандек иложимиз йук биз салом берсак Алик олмай гезариб кириб келади наилож умр поенига етяпди охиратда бирга булишни хохламайман
@muhammadaliazimov5787
@muhammadaliazimov5787 Жыл бұрын
Айолин хакорат килса фарзандлар олдида хурлаган. Эрга. Нима. Дейсиз
@johongirrismetov6628
@johongirrismetov6628 5 жыл бұрын
Odam avval uzini hurmat qilishni urgansa keyin uzgani hurmat qiladi.uzida yoq narsani uzgaga berolmidi
@megatemizlik7768
@megatemizlik7768 5 жыл бұрын
Шунака хурматга лойик аёл булса яхши гапни тушунса кайси эркак уз аёлига ёмон муносабатда булади аёлларга инсоф берсин
@moxgulxonimyusupova2908
@moxgulxonimyusupova2908 2 жыл бұрын
Оллох хаммага инсоф берсин илохим. Бошидан утган одамни дардини бошидан утказмаган одам тушунмайди!
@hvd4gjubfjbg8776
@hvd4gjubfjbg8776 Жыл бұрын
Домла айолларни тарафини олиб мактаб юбордиз, сиз айтган гаплар уша пайгамбарлар даврда хозир бошкача тенг хукукли хохлаганини килади
@Ширина-ц3ш
@Ширина-ц3ш 3 жыл бұрын
Еркак киши кайнона келин ни орасига тушмаслик ку онаси келинни углига йомонласа хуп она узим гаплашиб куяман деб секин чунтириш кк онам шунака деб
@АбдуллажановаДилафруз
@АбдуллажановаДилафруз Жыл бұрын
Хадидан ошиб кети хотинлар
@adhamjonnabiev6648
@adhamjonnabiev6648 Жыл бұрын
Сен хурмат кигамисан а меуа айао йахшилигни билмаса нима йкисш керак ушасинийам ат мула
@xojisolijonov
@xojisolijonov Жыл бұрын
Ассалому алайкум кайси домла булсангиз хам жуда тугри гапирибсиз шунга чидаб канчадан канча айоллар яшаб келяапти эр хам айолига зийнатланиш кк айол кишига мехрини аяамаслик кк
Synyptas 4 | Арамызда бір сатқын бар ! | 4 Bolim
17:24
MY HEIGHT vs MrBEAST CREW 🙈📏
00:22
Celine Dept
Рет қаралды 24 МЛН
Mom had to stand up for the whole family!❤️😍😁
00:39
«ОИЛАДА ЭР КИШИНИНГ МАЖБУРИЯТИ»
27:39
Minor. uz
Рет қаралды 1,7 МЛН
ЭРКАКЛАРГА НАСИХАТ💥💥💥💥💣💣💣
18:07
Муслим_ тв
Рет қаралды 29 М.
ENG SARA IBRATLI HIKOYALAR TO'PLAMI
1:11:15
ОДИЛЖОН БУХОРИЙ
Рет қаралды 54 М.
Dajjol Fitnasi xaqida | Azizxon domla
24:41
Ibrat vaqti
Рет қаралды 99 М.