Рет қаралды 224,319
Азиз асримизнинг азиз онлари
азиз одамлардан сўрайди қадрин.
Фурсат ғаниматдир шох сатрларла
безамоқ пайтидир умр дафтарин.
Мана хафта айланиб яна дийдор кўришдик. Яхши сўзимиз одобу ахлоқимиз билан умр дафтарининг олти кунлик варағини безадик. Аммо ҳамма ҳам яхши иш қилгани йўқ. Кимдир муҳтожлар учун йиғилган кўмак пулларини ўмарди. Яна кимдир эса етимнинг бурнини қонатди.
Қотиллик, машина ўмариш каби жиноятлар билан безади кимдир умр дафтарини. Ойнинг 15 куни қоронғу бўлса 15 куни ëруғ бўлади. Мана парчалаб маскаларни, улоқтириб чимматларни карантиндан қутиладиган кунларга ҳам оз қолди.