Рет қаралды 1,696
/ saidamir.kh
telegram.me/sa...
МАҲЗУНЛИК
Ҳаммаси қийиндек туйулар балки,
Ёки, ташвишлардан қўрқишимиз бор.
Бизга неъмат қилиб берилган иймон,
Гўзал саодатга етакловчи ёр!
Гоҳида сиқилиб кетамизда жим,
Барини сўзлайди маҳзун кўзимиз.
Негадир фойдаси сезилмас ҳеч ҳам,
Тўлса ҳам ҳамёнда гарчи пулимиз?!
Ҳижолат бўлмаймиз дил оғриғидан,
Барини бир лаҳза унутамиз чин.
Гумонни тўғрироқ қилмаймизда ҳам,
Қалблар қандай туйсин сакинат кучин?
Умримиз боқийлик дарёсидамас,
Кулфатга юз тутар ҳар кун бошимиз.
Балки, унутгандир ҳозирги дунё,
Ўлим танламайди асло ёшимиз...
Негадир ўзимдан тўлдим кун сайин,
Менга ҳам бегона ердаги ҳаёт.
Ватаним соғиндим, бораман ҳали,
Кейин туймагайман ҳеч қачон чарчоқ!
Саидамир Абдуқаҳҳоров