Рет қаралды 594
Томорқа даромад манбаи! Ушбу мавзуда Мустақиллик маҳалласида семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 14 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида томорқа ва уй хўжаликлари фаолияти билан танишиб, Сайхунобод томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича намунага айлантирилишини таъкидлаган эди.
Сайхунобод тажрибаси Чироқчида оммалашади. Тумандаги Мустақиллик маҳалласида туман ҳокими Файзулла Юсупов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди...
Семинар давомида иштирокчилар томорқасидан самарали фойдаланиб йилига 60-70 млн. даромад олаётган фуқаролар хонадонларида, уларнинг тажрибаларини ўрганишди.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press