Рет қаралды 38,672
27 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди биносида “Straus House” МЧЖнинг 27 яшар таъсисчиси Иброҳим Исроилов¸ шунингдек ширкат директори¸ унинг ўринбосари ва бош ҳисобчиси устидан очиқ суд жараёни бошланади.
Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
“Судланувчилар И. Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) нинг 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) нинг 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг “а” банди ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган”¸ дейилади Олий суд хабарида.