Рет қаралды 868
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг кичик саҳнасида тез кунда янги премьера.
"Шаддод она" спектакли
Муаллиф:
БЕРТОЛЬД БРЕХТ
Саҳналаштирувчи режиссёр
Тожибой ИСРОИЛОВ
Саҳналаштирувчи рассом
Флюра Газизова
Режиссёр ассистенти
Фурқат ҒОФУРОВ
Режиссёр ёрдамчиси
Шахбоз ФАЙЗУЛЛАЕВ
Р О Л Л А Р Д А
Шаддод она
Ўзбекистон халқ артисти
Малика Иброҳимова
Катрин (унинг қизи),
Иветта Потье
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова
Эйлиф (тўнғич ўғли),
ёш солдат, бир кўз
актёр Улуғбек Холиқжонов
Швейцариялик (кенжа ўғил),
аскар
актёр Жамол Ирисметов
Ошпаз,
1-аскар
актёр Фурқат Ғофуров
Полк руҳонийси,
фельдфебель
актёр Умид Турсунов
Қўшин ёлловчи,
котиб
актёр Дониёр Насреддинов
Ҳарбий қўмондон,
прапорщик
актёр Ихтиёр Ахмадалиев
Каптенармус (ҳарбий таъминотчи),
деҳқон
актёр Шерзод Абдувалиев
Қари полковник,
деҳқон йигит
актёр Абдуллоҳ Ҳусанов
Деҳқон аёл
актриса Муниса Ражабова
Кампир
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова
АННОТАЦИЯ
“Шаддод она ва унинг болалари” пьесаси эпик театрининг энг юксак чўққисидир. У Швецияда 1939 йили ёзилган (Ўша йили немис-фашист қўшинлари Польшага ҳужум қилишган).
Муаллиф Брест бўсағасида турган уруш шарпаси ҳақида огоҳлантириб, қачонлардир бўлиб ўтган 30 йиллик уруш тўғрисида ҳикоя қилади. Шаддод она ва унинг болалари тақдири мисолида урушнинг энг жирканч томони инсониятга қарши қаратилган хусусиятини фош этади.
Шаддод онанинг уч фарзанди бор эди, учаласини ҳам уруш ўз комига тортди. Ачинарли томони шундаки, уларнинг ўлимида онанинг ўзи ҳам айбдор, чунки у уруш тушадиган олтинга, бойликка ҳирс қўйган эди.
У ўз эҳтиёжларини бошқа жами манфаатдан устун қўяди. Шу сабабли унинг фожиали тақдири ҳам кишида хайрихоҳлик уйғотмайди. У умрининг сўнги дақиқаларигача худбинлик ботқоғига ботганича қолиб кетади.
Уруш онани фарзандалридан жудо қилиб, улкан товон тўлашга мажбур қилади.
#milliyteatr #премьера