Рет қаралды 34,046
"Факт 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Ижтимоий тармоқларда кореялик эркакларга турмушга чиққан аёлларни корейс тилини ўрганаёттган видео лавҳаси кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу масала жамоатчиликда катта акс садо берди. Бугун дунё халқлари давлатлараро интеграция орқали турли миллат вакилларининг бир бирлари билан оила қуриш жараёни одатий ҳолатга айланган. Бунга давлатимизда ҳам кўплаб мисоллар бор. Хитой давлатидан давламтимизга келин бўлган хитойлик келин, ёки Хоразмда истоқпмат қилаётган япониялик аёл ҳам шулар жумласидандир. Тақдир тақозоси турли миллар вакилларининг ўзаро муносабати ортида ҳаёти боғланаётганлар жуда кўп. Бироқ хотин-қизлар уюшган тарзда бошқа юртга турмушга чиқиш кам ўчрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Шу боис мазкур видео тасвир кўпчиликнинг эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ушбу видео ҳақида хабарингиз бўлса керак, бу жуда ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки ушбу видео лавҳани кўрган одамда Тошкент шаҳрида ўзбек хотин-қизларини Кореяга Республикасига турмушга чиқишга таклиф этиш ёки келинликка тайёрлаш маркази очилдими, деган савол туғилиши табиий.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz