Рет қаралды 2,586
"Долзарб 10 кунлик"
Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, томорқа имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича янги самарали тизим йўлга қўйилмоқда.
Томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятимизда эълон қилинган "Долзарб 10 кунлик" тадбирлари доирасида туманнинг Дам маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан туман ҳокими Файзулла Юсупов ва ҳокимнинг Нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳасан Раҳматовлар яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида маҳалланинг "Зиё маскани" кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли томорқалари кўздан кечирилди.
Хусусан, "дуга" услубида иссиқхоналар ташкил этиб, полиз экин ниҳолларини тайёрлаб, сотишни йўлга йўлган Ўрол она қилган ишлари эътироф этилган бўлса, қўшниси Улжон онанинг томорқаси қаровсиз ташлаб қўйилган.
Эмишки, оқава сув таъминоти яхши эмас... Ушбу хонадонга маҳалла ҳоким ёрдамчиси бириктирилиб, томорқага рўзғорбоп озуқа турлари экилиши белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
t.me/chiroqchi_press