Рет қаралды 149,076
Ўзбекистонда аҳолининг, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон республикасининг қонунида ҳам бевосита аҳоли манфаатлари кўзланган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари томонидан мазкур қонун мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.