УЛУҒНОР 50 ЁШДА Жорий йилнинг 26 декабрь куни Улуғнор тумани ташкил топганлигининг 50 йиллиги муносабати билан, гала-концерт дастури бўлиб ўтди.Тадбирни туман ҳокими М.Ахмаджонов байрам билан туман аҳолисини табриклади. Гала-концертда бокс бўйича Осиё ва Жахон чемпионларимиз, Бектемир Мелиқўзиев, Хасанбой Дўсматов, Санжар Турсунов, Иқболжон Холдоров, Миразиз Мирзахалиловлар ташриф буюриб, Улуғнор халқини қутладилар. Шунингдек, элимиз суйган санъаткорлар, Мирзабек Ҳолмедов, Отабек Муҳаммадозохид, Малика Эгамбердиева, Мансурхон Нурматовларнинг чиқишлари туман аҳолисига янада байрамона кайфият бағишлади. Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ @Ulugnorpressa
@SirojiddinQambarov-jf1yd6 ай бұрын
Uluğnor shaxrimiz doim gullab yashnasin
@ulugnortumanhokimligi26126 ай бұрын
УЛУҒНОР 50 ЁШДА.. Жорий йилнинг 26 декабрь куни Улуғнор тумани ташкил топганлигининг 50 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлигида туман ривожига ҳисса қўшган хар бир соҳада анча йиллар меҳнат қилган инсолар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Комилов ҳамда туман ҳокими М.Ахмаджоновлар сўз олиб туманни ривожига хисса қўшган инсонларни ушбу байрам билан табрикладилар. Шунингдек фахрий нуронийлар туманни ташкил этишда ўз меҳнатини аямаган инсонларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир сўнггида бир қатор фидоийлар туман ҳокими томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Улуғнор тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ @Ulugnorpressa