Улуғ зотлар ила кўкси осмон Боғистон: Шайх Умар Вали Боғистоний мақбараси | Ko'hna manzillar

  Рет қаралды 2,336

UZBEK TV

UZBEK TV

3 жыл бұрын

"Кўҳна манзиллар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Шаҳри азим - Тошкентдан 120 км узоқликда, Ғарбий Тиёншон бағрида, Чорвоқ сув омбори ёнгинасида жойлашган Боғистон қишлоғи дунёга талайгина буюк зотлар етиштириб берган макон сифатида донг таратган. Ана шу сўлим қишлоқдан етишиб чиққан илоҳиёт илми алломалари, элга машҳур маърифатпарварлар ва сиёсий арбобларнинг мамлакатимиз тарихидаги улкан ролини ким билмайди дейсиз?! Улар диний билим таратдилар, сўфийлик анъаналарини ривожлантирдилар, умумбашарий қадриятларни қарор топтирдилар.
...Бир гуруҳ тошкентлик журналистлар билан тоғ бағридаги ана шу беқиёс қишлоқда бўлганимизда хаёлимни мана бу савол банд этди: табиат бағоят ажиб гўзаллик бахш этган бу гўша дин олами пешволарини ўзига жалб этиб, улар учун ҳаётбахш манба бўлиб қолдимикин ёки юксак маънавиятнинг ана шу бетимсол маскани мўъжизавий кучи ила қишлоқнинг жозибаси, мафтункорлигини оширдимикин?
Чор атрофдаги қишлоқлар орасида муқаддас қадамжолари сонига кўра Боғистонга тенг келадигани йўқ. Шайх Умар Вали Боғистоний мақбараси улар орасида алоҳида ажралиб туради. Бу ер диёримизнинг турли жойларидан келган зиёратчилар билан ҳамиша гавжум.
Мажмуа нозири Бакриддин Амардиновнинг айтишича, шайх шажара бўйича зоти мубораклари Муҳаммад пайғамбаримизга бориб тақаладиган халифа Умарнинг аждодидир. У киши ёшлигида сўфийликка ихлос қўйиб дарвешлик қилган дейишади. Ўша кезлари у йигирма нафар маслакдоши билан ислом динини тарқатиш учун Боғистонга келган экан. Узоқ йиллик сайру саргардонлик­лардан кейин бу тоғ қишлоғи у кишига ёқиб қолиб, шу ерда қўним топган ва шу ерга дафн қилишларини васият қилган экан.
Шайх Умар Вали Боғистонда таваллуд топган мутафаккирлар буюк сулоласи учун авлод бошидир. Тошкентнинг муқаддас ҳомийси ҳисобланмиш шайх Ҳованди ат-Тоҳур (Шайхонтоҳур) у кишининг ўғлидир. Пойтахтимизнинг туманларидан бири XIV асрда яшаб ўтган ана шу улуғ зот номи билан аталади. Боғистонда дунёга келган ва эндиликда аҳли жаҳон табаррук зот сифатида эъзозлайдиган яна бир муқаддас зот бор. У киши шайх Умар Вали аждодларидан бўлиб, Шайхонтоҳурга набирадир. Таваллуди аввалда Убайдулло исми берилган бу бобокалонимиз кейинчалик Хўжа Аҳрор Вали деган ном билан танилдилар. Ҳам илоҳиёт илмида беназир, ҳам давлат арбоби бўлган Хўжа Аҳрор XV асрда Темурийлар давлатида улкан роль ўйнаган.
Шайх Умар Вали мақбараси сўлим боғда жойлашган. Ривоятларга қараганда боғдаги дарахтларни у кишининг ўзлари эккан эканлар. Мақбаранинг ёнгинасида арабий нақш билан безатилган қайроқтош бор. Унинг бу ерга қандай келиб қолганлигини ҳеч ким билмайди. Тошда 1189 йил санаси кўрсатилган. Зиёратга келганларнинг ҳар бири нияти ва илтижолари рўёбга чиқиши илинжида эзгу ният билан шу муқаддас тошга қўл теккизишга ҳаракат қилади.

Пікірлер: 5
@bekzodbek-cv9oh
@bekzodbek-cv9oh Жыл бұрын
Мен хоразмдан шу махбарани курган устаман биз 10 киши шу ерда 7 ой ишладик лекин охирида бизни пулимизни беришмади
@user-od4in9fz1u
@user-od4in9fz1u 3 жыл бұрын
Тарихий жойларни обод килиш керак
@user-is3ku5px6s
@user-is3ku5px6s Жыл бұрын
СОВЕТЛАР БУ ТАРИХЛАРНИ ЯШИРИШГАН .ЭНДИ ЭШИТЯПМИЗА
@Rashid-fj8bw
@Rashid-fj8bw 7 ай бұрын
Турмуш уртогим шу кишини авлодлари , фахрланаман.
@user-fk7gr2yv6n
@user-fk7gr2yv6n 3 жыл бұрын
УША МАКБАРАГА СИГИНАСИЗЛАРМИ??У ЕРДА АНЧА МОТИВАЦИЯ ОЛСАЙЛАР КЕРАК?? РОМАГА АДРЕСИНИ БЕРИЛАР...МОТИВАЦИЯГА КВОТА БЕРСИН
Malayziya Bosh vaziri Anvar Ibrohimning mamlakatimizga tashrifiga oid tadbirlar
13:09
Банковско-финансовая академия Узбекистана
Рет қаралды 40
Always be more smart #shorts
00:32
Jin and Hattie
Рет қаралды 32 МЛН
Please be kind🙏
00:34
ISSEI / いっせい
Рет қаралды 170 МЛН
Watermelon Cat?! 🙀 #cat #cute #kitten
00:56
Stocat
Рет қаралды 55 МЛН
Toshkentnoma | Шайх Умар Валий Боғистонийнинг зиёратгохи [28.11.2019]
23:04
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 2,2 М.
Bravo jamoasi - Yegan-yemagan gaplar
21:29
YangiKulgu Official
Рет қаралды 511 М.
Shermuhammadbek qo'rboshi haqida.
31:20
Akmal traveler
Рет қаралды 60 М.
Always be more smart #shorts
00:32
Jin and Hattie
Рет қаралды 32 МЛН