Рет қаралды 1,456,050
УЛУГБЕК СОБИРОВ 2021 УЗБЕК КЛИП ЯНГИ. Ulug’bek Sobirov Хоразм юлдузлари 2021 клип
БИР ЙИҒЛАГИМ КЕЛИБ КЕТАДИ
Нокасларни омади келса
Яхшиларни устидан кулса
Мағрур бошлар эгилиб турса
Қалбимни дард тилиб кетади
Бир йиғлагим келиб кетади
Танти қизларни бахтли кўрсам
Оқилаларни ғамгин кўрсам
Бахт қушини бевафо кўрсам
Кесак отиб қувгим келади
Бир хўрлигим келиб кетади
Кимлардир тирноққа зор юрса
Ҳар дам ҲАҚҚА минг нола қилса
Кимдир фарзандин ташлаб кетса
Бу не савдо дегим келади
Бир йиғлагим келиб кетади
Қандайин ўлчамда бу олам
Ахир ҳамма бирдайин одам
Эх дунё деб битта ҳайқирсам
Бўғзимни ўт ялаб ўтади
Бир йиғлагим келиб кетади
Баракасин берсин ҳар кунни
Омадини берсин ҳар кимни
Шодмон кўрсам ғариб мискинни
Севинч ёшим иниб келади
Бир йиғлагим келиб кетади
накорат
Сира сира чидай олмайин
Бирон чора қила олмайин
Дунё билан келишолмайин
Қалбимни дард тилиб кетади
Бир йиғлагим келиб кетади