БУГУНГИ ҲАЁТДА ҚАЛБЛАР ИЗТИРОБДА بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ҳар томонга юзланинг, инсонларда ҳадик, ташвиш, ҳасрат, надомат ва бошқа салбий кўринишларга гувоҳ бўласиз. Ҳеч бир инсон йўқки, ташвишсиз ҳаёт кечираётган ва яшаш тарзидан қалби хотиржам бўлса. Шунинг учун аксар инсонлар инсонни рози қилувчи яшаш тарзидан умидни узишган ва бундай ҳаёт бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келиб бўлишган. Атрофингизга қарасангиз ростдан ҳам шундай, яъни қалб хотиржам бўладиган ҳаётни орзу қилиш ёки тентакликдек кўринади ёки бу жиноят ҳисобланади. Эътиқоди бўйича яшашга йўл йўқ. Ҳаёт бузилган, у ўз тизгинини йўқотган. Ғарб ҳаётида ҳам ҳаммаси жойида эмас. Ўзини ўлдириш ҳолатлари жуда ҳам кўп. Жиноятчилик шунчалик кўпки, болаларини хотиржам мактабга жўната олишмайди. Ташқаридан қараганда ўзига тортадиган гўзал бўлиб кўринса-да, аслида инсонлар ёлғизликдан қийналадиган, дардини эшитишга одам топа олмайдиган ёки пул тўлаб дардини баён қиладиган, умидсизлик қарига чўмган, ҳеч нарсанинг қадр-қиймати қолмаган ҳаёт. Бизнинг минтақаларда ҳам шундай-ку, дейиш мумкин, тўғри бизнинг ҳаёт ҳам худди шундай, деярли ғарбникидан кам эмас, сабаби ҳаётнинг бундай бўлишида ғарб ёки шарқ эканлиги эмас, асл сабаб яшашнинг хатолигида. Деярли, дея баъзи нарсаларни фарқи борлигини билдириб ўтганимизнинг сабаби бизнинг диёрлар исломий ҳаёт билан яшаб ўтган аждодларнинг авлодларидир. Шунинг учун аждодлардан қолган нарсаларгина бугун ғарб ҳаётидан бизни ажратиб турибди. Нега энди ҳаёт изтироблардан иборат бўлиб қолди? Бунинг сабаби инсон фитрати (инсон табиати) га зид бўлган тузумнинг татбиқ қилинаётгани. Шунинг учун бугунги кунда ўз ҳаётидан рози бўлган инсонни топиш қийин бўлиб қолди. Чунки фитратга зид ҳаёт инсонларни чарчатди. Айниқса, мусулмонлар фитратига ҳам, эътиқодига ҳам зид ҳаётни бошдан кечиришмоқда. Бундай изтиробли ҳаётдан қутулишнинг ягона йўли мавжуд. У ҳам бўлса исломий ҳаётни қуришдир. Исломгина инсон фитратига мос бўлиб, фақат исломий ҳаёт инсоният қалбини ҳақиқий маънода хотиржам қила олади. Абдуллоҳ 30.05.2020й
ИСЛОМНИ ТАТБИҚ ҚИЛИШДА ЗАМОН ВА МАКОННИНГ АҲАМИЯТСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА МУЛОҲАЗА 26.08.2020й Исломни татбиқ қилишда замон ва маконнинг аҳамиятсизлиги тўғрисида мулоҳаза بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ислом аҳкомларини татбиқ қилиш Яратувчимиз Аллоҳ Таолонинг қатъий буйруғи, қолаверса, инсоният учун сув ва ҳаводек зарур эканлигига қарамай, бу борада ҳатто баъзи мусулмонларнинг ўзида ҳам қатъий позициянинг йўқлиги ушбу масалани ёритиш заруратини пайдо қилмоқда. Аслида бу масалада ҳеч қандай номаълум нарсанинг ўзи йўқ. Ҳеч қандай олий маълумоти бўлмаган инсон ҳам бу борада тўғри хулосани чиқариши мумкин. Ушбу тўғри хулосага келиш учун ҳатто Исломдаги фиқҳ ва бошқа илмларни билиш ҳам талаб қилинмайди. Инсон оддий фикрлаш билан ҳам бу масалада тўғри хулосага кела олади. Бунинг учун эса, эътиборни аввало масаланинг муҳим нуқтасига қаратиш зарур, чунки тўғри хулосага етиб боришдаги биринчи қадам тўғри бўлса, яъни масаланинг моҳиятини англашдаги асос тўғри белгилаб олинса, уни тушуниш ҳам анча енгиллашади ва фикрлашда тўғри йўл танланган бўлади. Шунга кўра, демак, биз кўриб чиқаётган мавзумиздаги асос шуки, низом, тузум, қонун-қоидалар кимга керак ёки кимнинг устида татбиқ қилинади? Фикрлашдаги асос шу савол билан бошланиши лозим. Саволга жавоб, билиб турганингиздек, жуда оддий. Тузум, низом, қонун-қоидалар албатта инсонга керак, улар инсон устида татбиқ қилинади. Фикрлашни яна давом эттирамиз. Шундай экан, Ислом тузумининг инсонга мос келишида замон ва маконнинг аҳамияти бўлиши учун инсонда қандайдир ўзгариш бўлиши керак. Чунки агар инсонда ҳеч нима ўзгармаган бўлса, демак, Исломни ҳар қандай замон ва маконда татбиқ қилиш мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Фикрлашнинг энг муҳим нуқтасига ҳам етиб келдик. Бу нуқта шундан иборатки, инсонда у яратилганидан бери қандай ўзгариш бўлди, деган саволга жавоб топишдир. Шундан сўнг юқоридаги масала борасида тўғри хулоса чиқара оламиз. Инсоннинг воқелигига назар солинса, у яратилган кундан шу вақтда қадар унда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлиги, яъни ундаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар ўзгаришсиз қолганлиги аён бўлади. Биринчи инсон яратилганида қандай бўлса ҳозир ҳам шундай. Ундаги бақо, нав, тадайюн ғаризалари ва узвий эҳтиёжлар талаблари қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам ўша-ўша, ўзгармаган. У ҳозир ҳам аввалгидек ейди, ичади, кияди, меҳнат қилади ва ҳоказо. Замон ва макон ҳар қанча ўзгармасин инсон то қиёматгача шундайлигича қолади. Демак, унга олдин мос келган тузум бугун ҳам, келажакда ҳам мос келаверади. Ислом инсонлар устида бир неча асрлар мобайнида татбиқ қилинган ва ушбу татбиқ бутун инсониятга мисли йўқ даражада муваффақият келтирган. Демакки, Ислом бугун ҳам, келажакда ҳам татбиқ қилинишга яроқлидир, нафақат яроқли, балки татбиқ қилинишга лойиқ бўлган ягона тўғри ва адолатли тузумдир. Тўғри хулоса шундан иборат. Энди бу масалада кимларнингдир Ислом бугунги кун учун яроқсиз, эскирган деган даъвосида ҳеч қандай асос йўқ. Асос сифатида келтириладиган замон ўзгариб кетди, тараққиёт, ривожланиш натижасида инсоният ўзгариб кетди каби фикрлар ҳақиқатдан узоқдир. Чунки ўзгарган нарсалар воситалар ва шакллар холос, инсон эмас. Воситаларнинг турлари кўпайганлиги ва шаклларининг ўзгарганлиги инсоннинг талабларига таъсир қилиб, уни ўзгартириб қўйгани йўқ. Масалан, одамлар аввал туя ва отларда юрган бўлса, бугун велосипед, автомобил, поезд, самолётларда ҳаракатланишяпти. Инсон эҳтиёжини олдин бошқа нарсалар билан қондирган бўлса, бугун ўзга нарсалар билан қондиряпти, фарқ шу холос. Шу фарққа асосланиб олиб Ислом бугунга тўғри келмайди, дейиш фикрий саёзликдир. Бундан ташқари, шаръий ҳукмлар ўрганиб чиқилса ҳам Ислом замон ва макондан қатъий назар барча давр учун татбиқ қилишга яроқли эканлиги борасидаги хулоса янада мустаҳкамланади. Бироқ юқорида айтилганидек, Ислом фиқҳини билмаган одам ҳам оддий фикрлаш йўли билан тўғри хулосага кела олади. Фаррух. 26.08.2020й