Рет қаралды 1,460
Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор” дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.Ҳаж ва Умрага борган мусулмонлар Масжидун Набавийга келганларида, айнан шу жойда намоз ўқишга астойдил уринадилар.
Равза - это место между минбаром Пророка (мир ему и благословение Аллаха) и его комнатой, где он жил с Айшей (да будет доволен ею Аллах), ибо Пророк (мир ему и благословение Аллаха) сказал: «Место между моей могилой и минбаром является садом из садов Рая, и мой минбар находится над хавзом. Хавз- райское озеро».
(Бухари, Муслим)
Бақиъ қабристони Мадинаи мунавварада жойлашган энг қадимги ва энг машҳур катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобийлар, тобеъинлар ва авлиёлар дафн этилган. У Масжиди Набавийнинг жануби-шарқ томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари ва жориялари дафн этилган.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳум дафн этилган. .Бақиъ қабристони шарафли жой ҳисобланиб, у дунёдаги қабристонларнинг энг афзалидир.
Баъзи ривоятларга кўра, Бақиъ қабристонига дафн этилганлар қабр азобидан эминда бўладилар, деб таъкидланган.