Рет қаралды 5,515
Ўзбекистон Xалқ шоири¸ Ўзбекистон президентининг собиқ давлат маслаҳатчиси 67 яшар Усмон Азим Озодлик билан суҳбатда ўзининг қўшиққа айланган шеърлари ва Тошкентдаги шоирлар xиëбонига қўйиладиган ҳайкаллар борасида гапирди.
18 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида" қарор чиқарди.
Президент қарорига кўра¸ "Адиблар хиëбони"да "миллий адабиётнинг улкан намояндалари" Озод Шарафиддинов¸ Эркин Воҳидов¸ Абдулла Орипов ва Муҳаммад Юсуфга ҳайкал қурилади¸ Тошкентдаги Ҳамид Олимжон¸ Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкаллари ҳам шу хиëбонга кўчирилади.
Усмон Азим фикрига кўра, бу майдонда Миртемир ва Рауф Парфининг ҳам ҳайкали бўлиши лозим.
Суҳбатдош¸ шунингдек¸ Навоий боғида Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмаси учун янги замонавий бино қурилиши борасида ҳам ўз фикрларини изҳор қилди.