“E-auksion”да ютганлар айбдорми? (+видео)

  Рет қаралды 23,263

UzA

UzA

Күн бұрын

Кейинги вақтларда давлат активларини онлайн аукцион орқали сотиш ҳам кўпайиб қолди. Бу ўз-ўзидан мамлакат аҳолиси манфаатлари учун кўпгина қулайликлар яратаётган бўлса, айрим фуқаролар наздида эса баъзи тушунмовчилик ҳолатларини келтириб чиқармоқдаки, натижада мулоҳазага ундовчи саволлар юзага келмоқда.
Яқинда ЎзАга Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаро Шерёр Ўктамовдан “E-auksion” электрон савдо платформаси билан боғлиқ мурожаат хати келиб тушган эди.
Унда айтилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман суди томонидан “E-auksion” орқали харид қилинган махсус техникани ноқонуний харид этилган дея уни асоссиз айблаётгани ва суд мажлисида на прокуратура, на МИБ, на Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ходимлари иштирок этаётганлиги баён қилинган.
Ҳолатни ўрганиб, мавзуга алоқадор тегишли ташкилотларга боғландик ва соҳа мутахассисларидан мазкур вазият бўйича изоҳ сўрадик.
Маълумот ўрнида айтиш ўринлики, аукцион ёки танлов ғолиби тўловларни ўзининг шахсий кабинетидан тўлаш тугмасини босиш орқали амалга оширади. Агар ғолиб томонидан шахсий кабинетида етарли маблағ мавжуд бўла туриб, тўлаш тугмаси босилмаса ва тўлаш муддати ўтган бўлса, ғолибнинг закалат миқдори қайтарилмайди ҳамда у объект қийматини (оператор хизмат ҳақини) белгиланган муддатда тўламаган деб топилади.
Яна бир гап: онлайн аукционда қатнашиб, мулкни ютиб олганингиз ва унга тўлиқ пул тўлаганингиз, сизни бу мулкка ҳеч қандай эътирозларсиз тўлиқ эгалик қилишингизни англатмайди. Айниқса ўша мулк ижро ҳужжатлари асосида аукционга чиқарилган бўлса.
Тўғрисини айтиш керак, аҳоли мурожаатларида онлайн аукционни уюштираётган ва уни ташкиллаштираётган платформага эътирозлар камроқ бўлади. Кўпгина эътирозлар аукционга мулкни чиқарганлар ва ундан кейинги хатти-ҳаракатларга нисбатан бўлади.
“E-auksion” электрон савдо платформасида иштирокчиларга электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳужжатда низоларни ҳал қилиш тартиби қуйидагича келтирилган: “Шартномани бажариш билан боғлиқ барча тортишув ва келишмовчиликлар тарафлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ даъволар тартибида ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда судда кўриб чиқиш тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ ҳал қилинади.”
Ҳуқуқини билган ҳамёнидан айрилмас деганларидек, мазкур ҳолат бўйича суд иши қайта кўриб чиқилди ва якуний хулосага асосан фуқаро Шерёр Ўктамов фойдасига ҳал этилди.
Энди фуқароларимиз ўртасида мана шундай муаммоли ҳолатлар юзага келганда, нарх-наво манипуляцияси ва суистеъмолчиликларга йўл қўймаслик, ҳуқуқий демократик давлатда қонун устувор эканлигини, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши ва талаб қила олиши муҳим эканлигини ёддан чиқармаслигимиз зарур.
Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Пікірлер
"E-AUKSION" электрон савдо платформасидан фойдаланиш тартиби
12:54
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги
Рет қаралды 40 М.
How Many Balloons To Make A Store Fly?
00:22
MrBeast
Рет қаралды 168 МЛН
Одну кружечку 😂❤️
00:12
Денис Кукояка
Рет қаралды 861 М.
coco在求救? #小丑 #天使 #shorts
00:29
好人小丑
Рет қаралды 76 МЛН
Yuridik klinika | Qishloq xo'jaligi uchun yer uchastkalarini ijaraga berish tartibi [24.01.2024]
46:15
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 9 М.
Tadbirkorlik uchun yer olish usullarini ko'rib chiqamiz
10:08
Biznes Narvon
Рет қаралды 39 М.
HAFTA TAFSILOTI
27:03
UzA
Рет қаралды 11 М.
Ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
5:06
O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Рет қаралды 6 М.
Случайно выиграли матиз на e-auksion.uz
10:11
Elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish tartibi
2:13
"E-AUKSION" platformasida savdolardan ishtirok etish
2:10
E-AUKSION
Рет қаралды 34 М.