“Ризамат ота” узум навининг тарихига назар

  Рет қаралды 2,538

UzA

UzA

8 ай бұрын

Ўзбекистонда узумчилик мактабини яратган селекционер олим Ризамат ота Мусомуҳаммедов 1881 йил пойтахтнинг Шайҳонтаҳур туманида, узумчи деҳқон Мусомуҳаммад оиласида дунёга келган. 13 ёшида ота изидан бориб, узумчилик сирларини ўрганади, 3 нафар ўғил ва 4 нафар қизни илмли, билимли, ҳунарли қилиб вояга етказди.
1920 йил Тошкентнинг “Оққовоқ” ҳудудида 40 гектар майдонда дастлабки узумзорни барпо қилиб, келажакда ушбу ерларда Ўзбекистонда биринчи “узумчилик мактаби”га асос солди. Айтиш керакки, илгарилари бундай катта майдонда узумзор ташкил этилмаган ва илм-фан намоёндалари бир жойга жамланмаган. Бу ерда узумнинг ўнлаб навлари устида юртимиз ва хорижий давлатларнинг олимлари ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борган.
Шу билан бирга қайси давлатда узумчилик соҳаси ривожланган бўлса, ўша ернинг олимлари билан тажриба алмашилган. Ҳар бир узум навини яратишда 5 йилдан 10 йилгача илмий тадқиқотлар олиб борилган. Ризамат ота олимларга янги нав яратишларида ва шу заминга мослаштиришда, агротехникасида маслаҳатчи ҳам бўлганлар. Ўша пайтлари ушбу мактабда узумнинг “Ҳусайни”, “Тойфи”, “Чарос”, “Кишмиш”нинг оқ ва қора каби ўнлаб истиқболли навлари яратилган.
Ризамат отанинг фарзанди Муҳаммадраҳим Мусомуҳаммедов ҳозир 80 ёшда. Математик олим, Иқтисод фанлари номзоди, “Шуҳрат” ордени соҳиби.
- Отам узумнинг барча сирларини миямга жойлаб кетганлар, - дейди Ризамат отанинг ўғли Муҳаммадраҳим Мусомуҳаммедов. - Узумни кесишдан тортиб сақлашгача барча жараёнларни ўргатганлар. Жуда кўп вилоятларда юрардилар, борганда узум борми, мевали дарахт борми, Тошкентга олиб келиб, кўпайтирганлар.
Ризамат отада 1935 йилдан турли унвон, орден ва медаллар билан тақдирланиш даври бошланди ва ўтган асрнинг 50 йилларида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги илмий даражасига сазовор бўлган. Хизмат кўрсатган агроном Ризамат ота ўша йиллари юртимиздаги минглаб гектар ерларда узумнинг истиқболли навларини жойлаштирган. Бундан ташқари Марказий Осиё давлатларида ҳам узумчилик мактабларининг яратилишига яқиндан кўмаклашди.
- Мен Ризамат отанинг ўртанча ўғиллари, марҳум Каримжон аканинг ўғиллари бўламан, - дейди Ризамат отанинг набираси Баҳтиёр Мусамуҳаммедов. - Мен ёшликдан шу соҳага қизиққанман. Додамлани орқаларидан юрардик. Кўриб туриб, шуларни илғаган бўлсак керак-да, шунда меҳримиз уйғонган. Узумчиликка ишқивоз бўлганмиз. Бу нав чўл зоналарида, иссиқлик кўп жойларда яхши бўлади. Ер танламайди, Сирдарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятида, Паркент тоғ ёнбағирларида жуда ҳосили чиройли ва тўқроқ бўлади, водий вилоятларида ранги очроқ бўлади. (давоми видеода)
1950 йилдан бошлаб узумзорларни кенгайтиришга давлат даражасида юқори эътибор қаратилганидан сўнг, Марказий Осиё давлатларида 360 гектардан ортиқ майдонда узумзорлар ташкил этилади. Бугун юртимиз далаларида Ризамат ота номи билан машҳур узумларнинг 10 дан ортиқ навларини учратиш мумкин. Улар шўрга чидамли, санотбоплиги ва қанд миқдори меъёридалиги ва шифобахшлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Пікірлер: 3
@MY_S_O_N_A_Y_Y_U_B_89
@MY_S_O_N_A_Y_Y_U_B_89 13 күн бұрын
Farg'onada hovlimizga dadam raxmatlik ekib ketgan hosili zo'r mevasiga gap yo'q Rizamat otadan Olloh rozi bo'lsin
@SevaraDiyorova
@SevaraDiyorova 2 ай бұрын
Умирлари.узок.булсин.тилло.бобони.
@JvuvivikvjbiVgb
@JvuvivikvjbiVgb 5 ай бұрын
Bu otahon uzumchilik haqida kitob yozsa bo‘lar ekan.
RIZAMAT OTA uzumi uchun KO‘MIRNI foydasi haqida.
10:56
UMID uz
Рет қаралды 186 М.
Clown takes blame for missing candy 🍬🤣 #shorts
00:49
Yoeslan
Рет қаралды 36 МЛН
DEFINITELY NOT HAPPENING ON MY WATCH! 😒
00:12
Laro Benz
Рет қаралды 56 МЛН
Uzumga gibrilin dorisini sepish. Maximal hosil olish.
4:29
Uzumchilik
Рет қаралды 15 М.
Mahalliy Uzumlarni 1 yilda Noyob Uzum Navlariga Aylantirsa Bo'ladimi?
11:37
УЗУМ .РИЗАМАТ ОТА...МАЙДА ДОНИНИ ОЛИШ.
13:58
АШУРАЛИ КАРИМОВ
Рет қаралды 1,4 М.
“Baxti Tashkentskiy” va o‘g‘illari uzoq muddatga qamaldi
17:35
Ozodlik Radiosi
Рет қаралды 454 М.
Фозилжон аканинг узумчилакка маслахатлари
4:49
Clown takes blame for missing candy 🍬🤣 #shorts
00:49
Yoeslan
Рет қаралды 36 МЛН