Рет қаралды 1,003,457
Уйини¸ машинасини¸ молини¸ тилла буюмларини сотиб¸ пулини Аҳмадбойга ўз ихтиëри¸ ўз қўли билан топширганларнинг аксари товламачилик¸ фирибгарлик ва алдов каби жиноятларда айбланаëтган чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевга берган пулини қайтаришни сўраб ҳуқуқ тизимларига мурожаат қилиш режасида эмас.
16-17 июнь кунлари Озодлик мухбирлари Аҳмад Турсунбоевнинг ўнлаб кредитори билан ижтимоий тармоқлар¸ шунингдек¸ телефон орқали суҳбатлашди.
Ëзишма ва суҳбат давомида респондентларнинг барчаси чинозлик Аҳмад Турсунбоевга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини таъкидлади.
“Айбдор - ўзим”
Машинасини сотиб¸ ундан қўлига тушган 6000 АҚШ долларини ўтган ой охирида Аҳмадбойнинг офисига олиб бориб берган уйсиз аëл¸ бундай қарорини шундай изоҳлайди:
Мани ҳеч кимга даъвоим йўқ. Хафа бўлсам¸ биринчидан ўзимдан хафаман. Ўзим пулимни олиб бориб бериб келдим. Одамлар нима деса¸ шунга ишонибман. Иккинчидан¸ Аҳмадбой мани пулингни берсанг ҳам бер¸ бермасанг ҳам бер¸ деб зўрлагани йўқ¸ сўрагани йўқ. Мен ҳам бошқа миллионлаган одам ҳам пулини¸ молини ўзи хоҳлаб Аҳмадбойга берган. Қандай қилиб энди даъво қилайлик? дейди 6000 минг долларга куйган хоразмлик кредиторлардан бири.