Президент айрим вазир ва ҳокимларни танқид қилди

  Рет қаралды 90,502

UZBEK TV

UZBEK TV

27 күн бұрын

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 май куни чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мамлакатимизда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тез фурсатда иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар ҳам керак. Бу борада энг катта имконият маҳаллий саноат тармоқларида.
Сўнгги йилларда бу йўналишларда тадбиркорлик учун кенг шароит яратилди. Масалан, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс берилди.
Ўтган йили чарм саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 триллион сўмга етган. Лекин шунинг ярми Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келган. Тери хомашёси кўп бўлган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмда бу кўрсаткич паст.
Тармоқ экспортида бирламчи маҳсулот ўрни юқори, тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз атрофида. Терини қайта ишлаш даражаси ҳам етарли эмас. Бунда чорвачилик кластерларидан тўла фойдаланилмаяпти.
Шу боис энди “Чармсаноат” уюшмаси фаолияти ўзгартирилиб, бу тармоққа Халқ банки бириктирилади. Вилоят ҳокимлари билан биргаликда, чармга ихтисослашган кичик саноат зоналарида 100 миллион долларлик лойиҳалар шакллантирилади.
Шунингдек, Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида чарм кластерлари ташкил қилинади. Уларда сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Лойиҳаларга табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жалб этилади. Бунинг учун сорсинг компанияларига сарфланган корхона харажатининг 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш йўлга қўйилади.
Чорвачилик кластерларига озуқабоп экин учун ер ҳамда зотли қорамол учун кам фоизли кредитлар ажратилади.
Йиғилишда ипакчилик тармоғи ҳам атрофлича таҳлил қилинди.
Охирги йилларда бу йўналишда ҳам кластер тизими жорий этилди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайди. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 26 минг тоннага етди, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.
Лекин ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси етарлича ривожланмаган. Оқибатда пилла олишда йўқотиш нисбатан кўп.
Асосий экспорт ҳалигача хомашё бўлиб қолаяпти. Шу боис пиллани чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳажмини, мато ва уй текстили қувватларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бу орқали дунёда ипак маҳсулотлари импортининг 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозоридан ўрин олиш керак.
Пиллачиликда энг долзарб масала - озуқа. Бунинг учун янги навли ҳосилдор тут экишни кенгайтириш зарур. Шунингдек, пахта майдонлари четига бир-икки қатордан тут экилса, қўшимча озуқа манбаи яратилади.
Ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилиш учун 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукцион орқали аҳолига берилади, аукционда ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади. Банд бўлмаган аҳоли, жумладан аёллар мономарказлар ва пиллачилик кластерларида қисқа курсларда ўқитилади.
Шу пайтгача пилланинг харид нархи пастлиги учун одамларда манфаатдорлик паст эди. Президентимизнинг куни кеча имзоланган ипакчиликни ривожлантиришга оид фармонига кўра, пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди. Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланадиган бўлди.
Тармоқда самарадорликни оширишнинг яна бир йўли - муқобил усулларни қўллаш. Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган. Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимизга мослаб, татбиқ қилиш мумкин.

Пікірлер: 86
@user-be7ex8ns8y
@user-be7ex8ns8y 25 күн бұрын
Вилоят хокимларини призидент куйса туман хокимларни халк сайласа зур буларди
@AxmadAliImomov
@AxmadAliImomov 25 күн бұрын
ПРЗДЕНТ...БУЙРИГИНИ...КИЛМАГАННИ...БИР...УМИРГА...КАМАШ.,КЕРАК....ТИЛВИЗИРДА...ХАЕТ....ЗУР...
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
*ҳамма нарса қонунга асосланса яхши бўалди*
@user-uj2yp2md4l
@user-uj2yp2md4l 25 күн бұрын
Иш урин яратилса Биз хам Ватанга кайтсак, Рассия хам жонга тегдику
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
иш ўринлари ҳам яратилса керак.
@kamolsaliev6828
@kamolsaliev6828 24 күн бұрын
Инш Оллох оз колди ака
@user-xc9gn1he6n
@user-xc9gn1he6n 22 күн бұрын
Оз колди ёки уёглик ёки буёглик буламиз 😂
@user-pj8uq3re9l
@user-pj8uq3re9l 25 күн бұрын
Халкимизни даромадли килиш ❤❤❤😊
@user-cg9ow1qx5b
@user-cg9ow1qx5b 25 күн бұрын
Валюта бор жойга арзончилик булмаеди
@U.z.b.e.s.t
@U.z.b.e.s.t 24 күн бұрын
Нима у валюта Узбек валютасими?
@user-gh6ke3ig3j
@user-gh6ke3ig3j 24 күн бұрын
prezident gapida jon bor
@akramjonakramjon966
@akramjonakramjon966 24 күн бұрын
Олла
@user-vj1bi6vw7c
@user-vj1bi6vw7c 24 күн бұрын
Ш м м сиз 100 фоиз тогри гапни айтингиз узбек халкига иш урин ва ойлик яхши булса биз мехнаткаш халкмиз хеч кайси давлатга бормаймиз илойим узбек халки учун сог омон булин
@alixansalaev6765
@alixansalaev6765 24 күн бұрын
Президентимиз харакат кивоти камбагаликдан чикараман деб бойларни нафсини туйдиролмаябди
@umardavletov6056
@umardavletov6056 24 күн бұрын
Shunaqa qilib turish kerak
@user-yg9oj9rg2m
@user-yg9oj9rg2m 23 күн бұрын
Sayhunobod tajribasi yaxshi narsa.Lekin umuman realizatsiya qilinmayapti. Gazini bosinģ bularni.
@user-gh6ke3ig3j
@user-gh6ke3ig3j 24 күн бұрын
avvalo tinchlik bosin
@Tabiy_intellekt
@Tabiy_intellekt 24 күн бұрын
Charm sanoatini rivojlantirish to'g'ri ko'tarilgan masala, sababi mol va qo'y terisini so'raydigan yo'q. Bundan to'g'ri foydalanib, daromad qilish kerak. Chet elda chiqindidan daromad ko'rayotgan bir davrda nega biz terini chiqindiga tashlashishimiz kerak.
@user-ce5jb1tl7q
@user-ce5jb1tl7q 24 күн бұрын
Сув болмаса .каракалпакистанда..сув.йок..хазир.хам.амударйада...карар.керек.мас.болди..
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@umardavletov6056
@umardavletov6056 24 күн бұрын
Vaziyatni shunaqa qilib berish kerak
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 23 күн бұрын
Офарин
@user-gh6ke3ig3j
@user-gh6ke3ig3j 24 күн бұрын
manam shu fikrdaman
@Husan_76
@Husan_76 24 күн бұрын
Umriz uzo busin yurtimiz tinchligi shuni uzi baht
@user-ge5lc3nl2e
@user-ge5lc3nl2e 24 күн бұрын
malades davlat raxbari
@xushnudmadaminov9463
@xushnudmadaminov9463 24 күн бұрын
Biri qoshu biri kuz odam qaysini olsa buladi
@S_ul_t_a_n
@S_ul_t_a_n 24 күн бұрын
❤❤❤.хакикатдан.хам.приздентимиз.барча.сохада.йулларни.очиб.беряптилар.пахта.пилла.нархини.кутариш.керак.кишлок.аелларимизга.1.гектардан.ерни.бериб.2.милендан.ойликни.кашкил.килиш.керак.давлатимиз.бой.аелларимизни.чет.элга.келиб.хор.булиб.кетяпти.эркаклар.куникиб.ишлайдилар.чет.элга.лекин.аелларимизни.куллаб.куватлаш.керак.келажагимиз.ешларни.юз.фойиз.аелларимиз.тарбиялаптилар.шу.конунни.тезрок.хал.килишларингизни.илтимос.килиб.коламиз.❤❤❤
@shoiramominova6003
@shoiramominova6003 24 күн бұрын
Кредит ажратиш ун, 100 дан ортик хужжат ,когозбоз лик шу кадар куп ,жонга тегдирган...кууп иш урни яратаман,яратувчи ларни безиктириб юборган...хали у ,хали бу..
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
Ҳокимларни танқид қилишлари жуда оринли бўлган деб биламан. давлат раҳбари энг кичик масалларга хам эътибор қаратадилар
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
@SanjarSanjar-pj7sd
@SanjarSanjar-pj7sd 24 күн бұрын
Ахолига ерларни 1 гектардан 3 гектаргача булиб беринг кишлок ахолисига мол куй хам купаяди одамлар гушт хам ейди ерларни юзлаб минглаб гектардан булиб бериб кишлок ахолиси ишсиз колди
@AbdushukurYuldashev-so5vn
@AbdushukurYuldashev-so5vn 24 күн бұрын
Кридитларни накт бериш керак эркин ракабат булади
@NaNa1111_
@NaNa1111_ 25 күн бұрын
Jo’rayevlarniyam bir tanqid qib qo’ying endi 😂😅😁Sudlashurib jonga tegishdiyu 😂😅qayerri qarasang Jo’rayevlarni sudi haqida gap 😂😅😁
@user-ge5lc3nl2e
@user-ge5lc3nl2e 24 күн бұрын
orinli gap bopti
@AbduraxmonQilichov-cu6yw
@AbduraxmonQilichov-cu6yw 24 күн бұрын
Танкит.киса.кибтида.уша.1.тинга.киммат.вазирларини.ахолига.улардан.фойда.йук
@umardavletov6056
@umardavletov6056 24 күн бұрын
Romkada ushlab turish kerak ularni
@user-ge5lc3nl2e
@user-ge5lc3nl2e 24 күн бұрын
shunaqa qimasa bomidi
@user-of2ug8cg6d
@user-of2ug8cg6d 24 күн бұрын
Президентимизга саломатлик барча ишларига омад, юртимизда тинчлик фаровон булсин
@user-ge5lc3nl2e
@user-ge5lc3nl2e 24 күн бұрын
qoshilaman prezident gaplariga
@user-ge5lc3nl2e
@user-ge5lc3nl2e 24 күн бұрын
juda tori tanqid
@user-yz8ky2mw7n
@user-yz8ky2mw7n 24 күн бұрын
Оеликли ишлар очинг дода
@SaidaTillanazarova-pz2hd
@SaidaTillanazarova-pz2hd 24 күн бұрын
Умриз узок булсин урток призидент Аллохга шукур халкимиз чиройли яшавотди тинчмиза бойликни истаган ношукурлар ноливуради
@user-xe5sq5vp2y
@user-xe5sq5vp2y 24 күн бұрын
Тепада утирганларни ойлигини пенсионерларга! ,а пенсионерларни пенсиясини , тепада утирганларга булганда , яхши буларди😅😅😅
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 23 күн бұрын
Шундай мамлакатларингда иш тула ишланглар дод дейстлар тавба
@rofe7870
@rofe7870 24 күн бұрын
Тугри гапирдилар хокмимлар хакида хокимлар узидан ката йасаб олган биргина мисол қанча татбирколлар бонкирод булди
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 23 күн бұрын
Ойлик катта ку 5 -6-8-10 миион ками 1 милион шукр деб брибииз
@umardavletov6056
@umardavletov6056 24 күн бұрын
Prezident to'g'ri qilyapti
@user-dh7oq2fj4o
@user-dh7oq2fj4o 24 күн бұрын
Prezident shularning ba'zilarini odam qilaman deb ancha sochi oqarib ketdi
@otp5795
@otp5795 22 күн бұрын
Россияда узимизни курилиш махсулотларимиз экспорт килинса, факат шу махсулотларни олган булар эдик.
@aslanaxatov407
@aslanaxatov407 24 күн бұрын
Президент танкид килган булса уша вазир ва хокимлар куркиб сарик касал булиб колишмаса эдилар....ахир танкид териси ута калин мавжудотларга тез таъсир килади деб эшитганим...
@nodiranodirovna3366
@nodiranodirovna3366 25 күн бұрын
РОССИЯГА ТОВАР ЭТИБ СОТИШ КЕРАК УЗБЕКИСТОНДАН ТОВАР КУП ТАЛАБ БОР РОССИЯГА
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 12 күн бұрын
Гапирма призидент завод фабрика завод ишхона тикилиб етибди ишлангларэ додламай
@xaydarovanasiba4755
@xaydarovanasiba4755 24 күн бұрын
Мен масалан доконим тогрисида гаплашолмадим 3 кун кувладим кориштирмади
@user-gh6ke3ig3j
@user-gh6ke3ig3j 24 күн бұрын
taltayib ketdide ayrimlari
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 12 күн бұрын
Яшанг призидент оллох асрасин
@user-hc4vp7fi6o
@user-hc4vp7fi6o 24 күн бұрын
1234
@user-hy1le8up4n
@user-hy1le8up4n 24 күн бұрын
Текширинг тутлар ургутда исинишга ёниб булди
@user-su9qt7sj1w
@user-su9qt7sj1w 21 күн бұрын
Отрик
@user-fs4eg8bd7j
@user-fs4eg8bd7j 24 күн бұрын
Конун ишламагандан кейин кул бошкаруви булиши аник.
@Zahid1975ff
@Zahid1975ff 24 күн бұрын
Козогистонни шу кунда киши бошига 12400 доллар...2030 йилда Узбекистонда кишига бошига 4000 доллар булар экан..мантиксизлик
@nastyaanastasiya5915
@nastyaanastasiya5915 25 күн бұрын
Кашкадареда хоким махала тили бир хаммасини елгиз кам таминлланган оилалларга умуман ердам бермайди мафия булиб оган
@user-wh3um9uf1f
@user-wh3um9uf1f 24 күн бұрын
Muxtaram Prezident siz aytayotgan topshiriqlar gapligicha qolib ketmoqda ijroni nazoratni kuchaytirish kerak.Toraqo'rg'on tuman hokimi hamma narsani ayniqsa yerlarni talon taroj qilib yotibdi
@user-cc1op2rp2d
@user-cc1op2rp2d 24 күн бұрын
Илтимос Коган ахборат берманглар
@AbdumalikAbdujalilov-qk5pc
@AbdumalikAbdujalilov-qk5pc 24 күн бұрын
Нега хурматли президентиз ечиб бериш керак сан нега утирибсан амал крсисида сан узингла таклиф булмаса хамменг вазирлар аммамизи бузагидай утираверсишсанг ижро органи уз вазифаси муаммолани ечиш билан шугуланмаса унда ижро органи нахрен кере кетларинг санлани олаетган маошинг бюджетга фойда булади
@user-bq7xf1fm2d
@user-bq7xf1fm2d 22 күн бұрын
Энди. Хорамхурлар. Кандай. Килиб. Ажратилган. Пулларни. Капек. Капегача. Угирлашди. Уйлашди. Бошлайди
@user-yz8ky2mw7n
@user-yz8ky2mw7n 24 күн бұрын
Дода Туппа Тугри гапирдингиз минга киринг гапингизда жон бор
@user-gh6ke3ig3j
@user-gh6ke3ig3j 24 күн бұрын
qulogidan tortib yaxshi qildilar
@HayrinisoKarimova-lh4vg
@HayrinisoKarimova-lh4vg 23 күн бұрын
Яшанг призидент
@uktamxamraev6598
@uktamxamraev6598 2 күн бұрын
Хурих.гап
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
Ҳокимларни танқид қилишлари жуда оринли бўлган деб биламан. давлат раҳбари энг кичик масалларга хам эътибор қаратадилар
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
тизимли ишлар бўлса албатта самараси бўлади
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
Ҳокимларни танқид қилишлари жуда оринли бўлган деб биламан. давлат раҳбари энг кичик масалларга хам эътибор қаратадилар
@mukammalbol9867
@mukammalbol9867 24 күн бұрын
Ҳокимларни танқид қилишлари жуда оринли бўлган деб биламан. давлат раҳбари энг кичик масалларга хам эътибор қаратадилар
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
@YayraIkramova-xf5xr
@YayraIkramova-xf5xr 24 күн бұрын
*_масалага кенг ёндашадилар шунисига қоил қоламан. ҳар бир масалда инсон ва жамият учун деган катта тамойил биринчи навбатда туради._*
CAN YOU HELP ME? (ROAD TO 100 MLN!) #shorts
00:26
PANDA BOI
Рет қаралды 36 МЛН
FOOTBALL WITH PLAY BUTTONS ▶️ #roadto100m
00:29
Celine Dept
Рет қаралды 76 МЛН
ПООСТЕРЕГИСЬ🙊🙊🙊
00:39
Chapitosiki
Рет қаралды 16 МЛН
MOM TURNED THE NOODLES PINK😱
00:31
JULI_PROETO
Рет қаралды 19 МЛН
Yangi qarzlar va gaz oʻgʻrilariga hukm | Hafta dayjest
14:55
OZODLIK FILMI: Gazdan ulush olayotgan qatarliklar va o‘zbek muhojirlari
36:44
Jaloliddin Ahmadaliyev - Yurgandur (audio 2024)
4:28
Jaloliddin Ahmadaliyev
Рет қаралды 4 МЛН
CAN YOU HELP ME? (ROAD TO 100 MLN!) #shorts
00:26
PANDA BOI
Рет қаралды 36 МЛН