Рет қаралды 197,172
Туркманистон Президентининг қароргоҳи - “Ўғузхон” сарой мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун олий даражадаги музокараларнинг якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.
уркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.